Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Наманганда шаҳар кенгаши депутати ҳамда ички ишлар ходимлари ўртасида низоли вазият содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Фото: Видеодан кадр

Фото: Видеодан кадр

15 апрель куни содир бўлган жанжалга депутатга тегишли автомобилнинг суғурта полиси муддати ўтиб кетгани, халқ вакили эса ушбу ҳужжатсиз ҳам юра олиш ваколатига эга эканлигини таъкидлагани ва ИИВ ходимларига фаол қаршилик кўрсатгани сабаб бўлганди. Низоли вазиятда Наманган шаҳар кенгаши депутати профилактика инспекторининг қўлига уриб унинг телефони ерга тушиб синишига сабабчи экани, муроса қиламан деб ўртага тушган бошқа бир ходимнинг эса погони ва кўкрак нишонини юлиб, отиб юборгани ҳамда ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш очилгани ИИВ ахборот хизмати эълон қилган видеода ҳам айтилганди.

«Kun.uz»нинг хабар беришича, 16 апрель куни Наманган шаҳар прокурори Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашига тақдимнома киритиб, депутат Т.Муҳаммадиевни жиноий жавобгарликка тортиш ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишга розилик сўраган.

Мазкур тақдимнома 16 апрель куни Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашида кўриб чиқилиб, 25-Дамбоғ сайлов округидан сайланган депутат Т.Муҳаммадиевни эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишга розилик бериш масаласи рад этилиб, уни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилган.

19 апрель куни Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари кенгайтирилган йиғилишида кенгашнинг 16 апрелдаги қарори ва шаҳар прокурорининг Т.Муҳаммадиевга оид тақдимномаси кўриб чиқилган ва Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашининг шу куни эълон қилинган қарори билан кенгашнинг 16 апрелдаги депутатни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилган қарори бекор қилинган. Шаҳар прокурорининг Т.Муҳаммадиевни жиноят ишида айбланувчи тариқасида жалб этиш ва унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашга розилик бериш тўғрисидаги тақдимномаси ҳам рад этилган.

Бундан ташқари, кенгаш қарори билан Наманган шаҳар прокуроридан шаҳар ИИОВ ФМБ профилактика катта инспектори И.И.Абдураҳмонов, ИИБ ЙҲХБ испектори Х.И. Зиёвиддинов ва воқеада иштирок этган бошқа ходимларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва белгиланган тартибда қонуний чора кўриш сўралган.

«Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги қонунига кўра, тегишли халқ депутатлари кенгашининг розилигисиз депутат мазкур ҳудудда жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазога тортилиши мумкин эмас.

Апрель бошида ИИБ ходимларини Telegram’да ҳақорат қилиб, сохта маълумот тарқатган қўқонлик депутат 15 суткага қамалгани хабар қилинганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Вазирликнинг 8 млрдга тушган сайти, қашқадарёлик ота-ўғилнинг Тошкентни «лол қолдирган» қилмиши: «Дарё»да ҳафта дайжести
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди