Ўзбекистон Президентининг қарори билан Баҳодир Юсупалиев Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Шу вақтгача Баҳодир Юсупалиев Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Баҳром Алматов Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.
Баҳром Алматов 2019 йилнинг сентябридан буён Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори – Ўзбекистон Бош давлат санитария врачи лавозимида ишлаб келаётганди.
Бундан ташқари, Ботиржон Қурбонов Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.
Изоҳ (0)