Фарғона вилоятида карантин қоидаларини бузиб, жамоат жойида ниқобсиз ва маст ҳолда юрган фуқарога суд томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди, — деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов.
Маълум бўлишича, жорий йил 14 апрель куни Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳридаги деҳқон бозори ҳудудида карантин қоидаларига амал қилмасдан ниқобсиз юргани учун фуқаро О.Ж. ИИБ ходимлари томонидан огоҳлантирилган. Шунга қарамасдан О.Ж. ички ишлар ходимининг қонуний талабини бажармасдан, жамоат жойида маст ҳолда майда безорилик қилган. Қоидабузарлик бўйича О.Ж.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, судга оширилган.
Ўзбекситон туман маъмурий судининг 15 апрелдаги қарорига кўра, О.Ж. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 1-қисми (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш), 183-моддаси (Майда безорилик), 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга 15 сутка қамоқ жазоси тайинланган.
Шунингдек, О.Ж.дан 468 минг 300 сўм миқдорида қамоқда сақлаш харажатлари ундирилиши белгиланди.
Изоҳ (0)