Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов 17 апрель куни АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда бўлиб ўтган брифингда велосипед эгалари ва пиёдаларга ҳам тушунтириб ўтиш зарур бўлган ҳолатлар юзага келаётганини билдирди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
«Агар сиз велосипеддан фойдаланиб ишга қатнаётган бўлсангиз, ёнингизда уч хил ҳужжат олиб юришингиз керак. Булар: паспорт, иш жойингизнинг гувоҳномаси ёки меҳнат дафтарчасидан кўчирма ҳамда айнан карантин даврида ишга жалб этилганлигингиз ҳақида ташкилотдан бирор-бир ҳужжат (кўпинча бу маълумотнома кўринишида бўлади). Бошқа мақсадларда велосипеддан ёки скутерлардан фойдаланиш карантин қоидасини бузиш ҳисобланади»
Мавзуга доир: Фарғонада карантин қоидасини бузиб тунда ниқобсиз, велосипедда юрган маст фуқаро 15 суткага қамалди
«Шу сабабли Республика махсус комиссиясининг 13 апрелдаги 18-баёнида кўрсатилганидек, агар кўчада пиёдалар бемақсад юрганлари аниқланса, ниқоб таққан ёки тақмаганларидан қатъи назар огоҳлантиришсиз, маъмурий жавобгарликка тортилади. Савдо дўконлари ва дорихоналарда фуқароларнинг 2 метр масофада бўлиши таъминланиши шарт. Агар бунга риоя этилмаса, дўкон эгалари ва харидорлар маъмурий жавобгарликка тортиладилар», — дея таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)