А Серия кенгаши коронавирус пандемияси сабаб тўхтаб қолган мавсумни май ойи охирида Италия Кубоги ярим финал жавоб учрашувлари билан қайта тиклашни таклиф қилди.
Кубок ярим финалидан ўрин олган «Ювентус»—«Милан», «Наполи»—«Интер» учрашувлари 27 ва 28 май кунлари ўтказилиши кутилмоқда. А Серия баҳслари эса 31 майдан старт олиши тахмин қилинмоқда. Учрашувлар томошабинларсиз бўлиб ўтади.
Клублар раҳбарияти бу масалани 21 майга қадар кўриб чиқади ва муҳокама қилади.
Элатиб ўтамиз, «Милан» ва «Ювентус» ўртасидаги илк баҳс 1:1 ҳисоби билан якунланган, «Наполи» эса «Интер»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.
Италияда 16 апрель ҳолатига коронавирус юқтириб олганлар 165 минг нафарда ошди. 21 мингдан зиёд киши вафот этган, 38 минг одам вирусни енгиб ўтган.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)