Xiaomi компанияси смартфонларга осонликча уланадиган ҳамёнбоп Redmi AirDots S наушникларини тақдим этди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Илк Redmi AirDots мураккаб схема бўйича ишларди — наушниклардан бири смартфонга уланар, ундан кейин иккинчиси билан мувофиқлашар эди. Янги AirDots S қолган симсиз наушниклар каби ишлайди — иккиси ҳам бир вақтда смартфонга уланади. Уланиш анча тезкор, барқарор ва камроқ вақт талаб этади.
Янги AirDots S ташқи кўриниши билан ўзидан олдинги моделдан фарқ қилмайди. Наушниклар бир марта қувватланиш орқали 4 соат ишлай олади, кейс эса автономликни 12 соатга қадар ошириб бериши мумкин. Мусиқани бошқариш, овозли ёрдамчини ишга тушириш ва қўнғироқларга жавоб бериш учун имо-ишоралар тизими мавжуд — наушниклардан бирига тегиниш ёки бармоқни босиб туриш кифоя.
Redmi AirDots S Хитойда 99 юандан сотилмоқда — бу тахминан 13 доллар атрофида. Янги наушниклар қачон савдога чиқиши номаълум.
Изоҳ (0)