Xiaomi компанияси Apple HomePod’га жуда ҳам ўхшаш «ақлли» колонкани патентлади, деб хабар беради IXBT.
Xiaomi кўп бора Apple дизайнини кўчиришда айбланган, бироқ компания бундан деярли хавотирланмайди.
Патент Хитой Миллий интеллектуал мулк бошқармаси (SNIPA) сайтида эълон қилинган бўлиб, қурилма эскизларини Apple’нинг акустик тизимлари билан адаштириб қўйиш ҳеч гап эмас.
Манбаларнинг таъкидлашича, «ақлли» колонка барча йўналишлар бўйича тарқалувчи ҳажмли овозни тақдим этади, шунингдек, бошқариш учун сенсорли сиртга эга бўлади. Бундан ташқари, фойдаланувчилар овозли ёрдамчидан фойдаланиши мумкин.
Тахминларга кўра, динамиканинг юқори панелидан OLED-экран ёки датчик ўрин олади, бу эса имо-ишоралар базасида бошқариш имконини беради.
Ушбу янгилик фақат Хитойда тақдим этилиб, унга XiaoAL овозли ёрдамчиси ўрнатилади.
Изоҳ (0)