АҚШнинг Кентукки штатидаги Lake Cumberland Regional Hospital шифохонаси олдига мамлакатнинг барча махсус хизматлари автомашиналари йиғилиб, коронавирусга қарши курашаётган шифокорлар ва беморларни қўллаб-қувватлаш учун «мигалка»ларини ёқиб, ўзига хос томоша уюштирди, деб хабар берди WYMT.
Машиналар беш дақиқа давомида «мигалка»ларини ёқиб турган.
«Ҳозир шундай вақтки, инсонлар ўзларини ёрдамга муҳтож ҳис этмоқда. Тушуняпсизми, бу уч, тўрт, беш ҳафтадан бери давом этмоқда, одамлар умидсизликка тушмоқда», — дейди ушбу йиғинни ташкиллаштирган маҳаллий полиция бошлиғи Уильям Хант.
Хантнинг қўшимча қилишича, махсус хизматлар шу тариқа барча аҳолини қўллаб-қувватлашни истаган.
«Биз барчага касалликни енгиб ўтишимизни эслатмоқчи бўлдик. Бирлашганимизда эса жамиятга яхши ибрат бўла оламиз», — дейди Хант.
https://twitter.com/cnni/status/1249666140470738945
Изоҳ (0)