• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    АПЛ энг зўр лига, «Энфилд» энг яхши стадион. «Ливерпуль»нинг япониялик илк футболчиси Такуми Минамино интервьюси

    Такуми Минамино — ўзбекистонлик футбол мухлисларига жуда ҳам яхши таниш ном.

    Фото: «Ливерпуль»

    Фото: «Ливерпуль»

    Минамино Япониянинг турли ёш термалари билан ўзбекистонлик тенгқурларига қарши ўйнагани кўпчиликка маълум. 2019 йил 19 декабрида япониялик футболчи «Ливерпуль» футболчисига айланди. Такуми «Зальцбург»даги ўйинлари билан Мерсисайд клуби раҳбарларини ўзига қарата олган ва буни Чемпионлар Лигасидаги юзма-юз баҳсларда ҳам исботлаганди. «Қизиллар» Австрия клубига 7,25 миллион фунт тўлашдан қочмади. Ва жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтириш салоҳиятига эга, ҳам ёш, ҳам иқтидорли футболчига эга бўлди. 16 январда 25 ёшни қарши олган Такуми бутун дунё бўйлаб тарқалган коронавирус сабаб «Ливерпуль»да ўзини кўрсатишга улгурганича йўқ. Ўйинлар тўхтатилгунга қадар Минамино Мерсисайд клуби сафида атиги 3 та ўйинда қатнашди, холос. Ўйинлар йўқлиги, шунингдек, карантин вазиятидан келиб чиққан ҳолда Такумининг «Ливерпуль»га келган вақтдаги интервьюсини «Дарё» ўзбек тилида тақдим этишга қарор қилди.

    Ҳа айтганча, Минамино «Ливерпуль» сафидаги япониялик илк футболчи ҳисобаланади.

    Маълумот учун, интервью 2019 йил декабрида олинган.

    Фото: «Ливерпуль»

    Фото: «Ливерпуль»

    — Нималарни ҳис қилаётгани ҳақида

    «Ливерпуль» ўйинчиси бўлиш каминанинг орзуси эди. Ушбу вақт етиб келганидан жудаям хурсандман».

    — «Зальцбург»дагилар билан хайрлашгани ҳақида

    «Зальцбург» — мен учун жуда ҳам муҳим клуб. У ердаги жамоадошларим, бош мураббий ҳамда мухлислар билан хайрлашишга улгурдим.

    — «Ливерпуль» мухлислари уни орзиқиб кутгани ҳақида

    «Бу ҳақида жуда кўп эшитдим, кўрдим. Аммо шунга қарамай хотиржам эдим. «Ливерпуль» Японияда жуда ҳам машҳур клуб. Ҳар бир япон футболчиси ушбу жамоада тўп тепишни орзу қилади. Қарор қабул қилиш учун кўп вақт талаб этилмади».

    — Зальцбургда Наби Кейта (Наби ҳам айни дамда «Ливерпуль» футболчиси) билан бирга 1,5 йил ўйнагани ва Мерсисайдга келишдан олдин у билан гаплашмагани ҳақида

    «У билан келгунимча гаплашганим йўқ. У мени, мен эса уни жуда яхши биламан. У билан бирга тўп тепиш имкониятини сабрсизлик билан кутяпман».

    — АПЛ ҳақида

    «Дунёдаги энг кучли лигалардан бири. Фаолиятим ривожланишдан тўхтамаса, бир кун келиб АПЛда ўйнашим мумкинлигини билардим. Бироқ ҳеч қачон «Ливерпуль»да ўйнайман деб ўйламагандим. Бундан жуда ҳам хурсандман».

    Фото: «Ливерпуль»

    Фото: «Ливерпуль»

    — Жорий мавсум «Зальцбург»да яхши ўйнагани, «Ливерпуль» ўйинига мавсумнинг қолган қисмида таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида

    «Жамоанинг бир бўлагига айланишим, менга ўзимни кўрсатиш учун имконият берилиши биланоқ, жамоа, унинг ғалабалари, муваффақиятлари учун бор кучимни ишга соламан. Ҳаммаси ҳақиқатга айланиши учун барча имкониятлардан фойдаланишга тайёрман».

    — «Ливерпуль» ҳужум чизиғидаги рақобатга тайёрлиги ҳақида

    «Бу ерда жаҳон даражасидаги футболчилар кўп. Албатта, улар билан рақобат қилиш осон бўлмайди. Осон эмас, аммо чақирувлар ташлашга тайёрлигимни кўрсатиш жуда муҳим. Айниқса жамоа учун. Мен эса бунга тайёрман».

    — «Ливерпуль»га қарши жорий мавсум ўйнагани, «Энфилд» ҳақида

    «Жамоа техник жиҳатдан жуда кучли, жисмоний тарафдан эса курашларга тайёр. Футболнинг юқори даражаси. Бу баҳсларда ростдан ҳам Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолибига қарши ўйнаётганлигимни тушунганман. Японияда «Энфилд» ҳақида ҳам жуда кўпчилик билади. Атмосфер, тарихи ва анъаналари жиҳатидан қаралса, «Энфилд» ўзгача стадион. «Ливерпуль»га қарши «Энфилд»даги баҳсни эслайман, атмосфера шунчаки фантастик эди».

    — Юрген Клопп билан бирга ишлаш ҳақида

    «Биргаликдаги фаолиятимизни интизорлик билан кутяпман. Менинг устунликларимни бир шуки, Юрген билан немисчада гаплаша оламан. Клопп дунёдаги энг яхши мураббийлардан бири ҳисобланади. Мен эса ҳар доим ўсишни, ривожланишни хоҳлайман. Шундай экан бу орқали жамоа ривожига ҳисса қўша олсам жуда яхши иш бўларди».

    Фото: «Ливерпуль»

    Фото: «Ливерпуль»

    — «Ливерпуль»даги мақсадлари ҳақида

    «АПЛ ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш. Шунингдек, жамоа ривожига ҳисса қўшиш. Бу асосий мақсадларим».

    — «Ливерпуль» мухлисларига тилаклари

    «Интизорлик билан «Энфилд»да ўйнаш имкониятини кутяпман Шунингдек, мухлислар билан учрашувларни ҳам. Голларим ва голли узатмаларим орқали жамоа муваффақиятига ҳисса қўшишни хоҳлардим. Шунингдек, ўз ҳис-туйғуларимни мухлислар билан бўлишадиган вақтларни кутяпман».

    Бошқа интервью ва мақолалар:

    • Одил Аҳмедов коронавирус, кўршапалак ва Хитой таомлари, Кевин де Брюйне ҳамда Ўзбекистонга қайтиши борасида
    • Элдор Шомуродов Ростовдаги карантин, ҳаётидаги энг муҳим шахс ва азалий орзулари ҳақида
    • Дарс қолдиргани учун тарсаки еган, болалигида футбол ўйнаш тақиқланган, Ferrari, самолётлардан воз кечган Садио Мане ҳақида
    • Танқидлар, хотиржамлик, Зиданнинг ёрдами ва Каземиф ҳақида. «Реал»нинг 19 ёшли янги юлдузи Винисиуснинг катта интервьюси
    • Чандиқли киши. 2 ёшида оғир ЙТҲга учраган, кейинчалик исломни қабул қилган Франк Рибери ҳақида
    • 3 мингта жароҳатни бошдан кечирган, MMA’ни ёқтирмайдиган ва катталар учун фильмларда рол ижро этишга мажбур бўлган Жеки Чан ҳақида

    Янада кўпроқ интервью ва мақолаларни ўқишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    14.04.2020, 15:59   Изоҳ (0)   33211
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ливерпуль» Мбаппе учун курашга қўшилади

    14.04.2020, 13:57

    «Барселона» клуб собиқ вице-президентини судга берадиган бўлди

    14.04.2020, 12:13

    «Реал» Обамеянг бўйича «Арсенал»га сўров юборди

    14.04.2020, 11:44

    Дрогба Кот-д’Ивуардаги шифохонасини коронавирусга қарши кураш учун тақдим этди

    14.04.2020, 10:45

    «Барселона» Дембелени сотишга тайёр, аммо битта ҳам харидор йўқ

    14.04.2020, 09:03

    «Реал» Каземирога 3 ўринбосар топди. Уларнинг барчаси франциялик

    14.04.2020, 08:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Чақмоқ Маквин” қайтмоқда: Дисней машҳур мультфильм асосида янги сериал суратга олади

    Кино | 9 август, 16:55

    Сурхондарёда танишининг беҳаё видеоларини тарқатиш билан шантаж қилган эркак қўлга олинди

    Ўзбекистон | 9 август, 16:40

    “Ҳушимдан кетдим, ҳатто тез ёрдам чақирмаган” — Қаршида ИИБ ходими ҳомиладор аёлни калтаклаган бўлиши мумкин (видео)

    Ўзбекистон | 9 август, 16:20

    “Барселона” 2026 йилда Ҳарри Кейнни сотиб олади

    Спорт | 9 август, 16:04

    “Украина ўз ҳудудларидан воз кечишни хоҳламаяпти” — Зеленский

    Дунё | 9 август, 16:00

    “Гарри Поттер” фильмлари қандай суратга олинган: франшиза ҳақида қизиқарли фактлар (фото)

    Кино | 9 август, 15:35

    Хитойда реалистик роботлар сотиладиган янги дўкон очилди (фото)

    Дунё | 9 август, 15:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.