«Барселона» жамоа собиқ вице-президенти Эмилио Русони судга бермоқчи. Бу ҳақда клуб расмий сайтида маълум қилинди.
«Барселона» клуб имиджига жиддий путур етказадиган бундай айбловларга чидаб турмоқчи эмас. Клуб ўз шаъни ва қадр қимматини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилади», — дейилади клуб баёнотида.
Аввалроқ Эмилио Русо ва «Барселона»нинг яна беш нафар директорлар кенгаши аъзолари истеъфо берганди. Шундан кейин, Русо қуйидаги фикрларни билдирган
«Менимча кимдир клуб ғазнасидан пул ўмаряпти. I3 Ventures компаниясига бир миллион евро тўланган, бироқ бундай хизматларнинг бозор нархи 100 минг евро туради. Бу ким? Табиийки, раҳбариятдаги кимдир. Мен айнан ким эканини билмайман, бироқ шубҳаларим бор...», — деганди Русо.
Бунга жавобан каталон клуби бу гапларни инкор қилувчи баёнот билан чиққанди. Расмий вакил Хосеп Вивес эса буни «буткул уйдурма» деб атаганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)