Мадриднинг «Реал» жамоаси «Арсенал» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг трансфери борасида сўров юборди, дея хабар қилмоқда France Football.
Таъкидланишича, «Арсенал» мавсум якунларига кўра Чемпионлар Лигасига чиқа олмаса габонлик футболчи таклифга розилик билдиради. Чемпионлар Лигаси йўлланмаси қўлга киритилган тақдирда лондонликлар жамоаси Обамеянгнинг маошини оширган ҳолда янги шартнома таклиф қилиши ёки 2021 йилда шартномаси ўз ниҳоясига етадиган футболчини текинга қўйиб юборишига тўғри келади.
Аввалроқ Обамеянг хизматларига «Барселона» ва «Манчестер Юнайтед»дан қизиқиш борлиги хабар қилинганди. Каталон клуби дастлабки музокараларни ўтказишга ҳам улгурган.
Обамеянг «Арсенал»га 2018 йилнинг ёзида «Боруссия Д» сафидан ўтган. Трансфер 60 миллион фунтни ташкил қилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)