Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қашқадарё ҳокими Зоир Мирзаевнинг Шаҳрисабз шаҳрига ташрифи ортидан 10 апрель соат 00:01 дан эътиборан шаҳарга кириш-чиқиш тақиқланди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Қашқадарё ҳокимлиги

Фото: Қашқадарё ҳокимлиги

Маълум қилинишича, Зоир Мирзаев 9 апрель куни Шаҳрисабз шаҳри ва Яккабоғ туманида бўлган. Ҳоким ташрифи чоғида Амир Темур таваллудининг 684 йиллиги муносабати жонлиқ сўйилиб, Қуръон тиловат қилинган.

Фото: Қашқадарё ҳокимлиги

Фото: Қашқадарё ҳокимлиги

Вилоят ҳокими ташрифи давомида Шаҳрисабз шаҳри ва Яккабоғ туманида карантин қоидаларига қай даражада амал қилинаётгани билан танишган. Ўрганиш жараёнида бир қатор камчиликлар аниқланган.

Фото: Қашқадарё ҳокимлиги

Фото: Қашқадарё ҳокимлиги

Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан масъулиятсизлик қилган санитария-эпедимиологик осойишталик марказининг Шаҳрисабз шаҳар ва Яккабоғ тумани бўлими раҳбарлари Фахриддин Жуманов ҳамда Озода Эшқобиловага, шунингдек санитария-эпедимиология назорати инспекцияси Шаҳрисабз шаҳар ва Яккабоғ туман филиали раҳбарлари Қ.Худойқулов ва Ч.Қодировга ҳайфсан берилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
Жулия Робертс ўзи овқат пиширади, болаларини мактабга олиб боради, итлари билан сайр қилади ва “Оскар”дан кўра оддий ҳаётни қадрлайди
Марказий Осиё
Туркманистон бу йил 1 млн тоннадан ортиқ пахта йиғиб олишни режалаштирмоқда
Маҳаллий
Навоийда ўзганинг 31 бош қўйини ўғирлаган шахслар қўлга олинди