Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель, пайшанба куни коронавирус пандемияси шароитида Ўзбекистон банк тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Президент матбуот хизматининг қайд этишича, ўтган ҳафта Ўзбекистондаги 24 та банк ташаббус кўрсатиб, жисмоний шахслар учун кредит таътили эълон қилди.
Президент 9 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишда банклар шу каби оддий, лекин аҳолида ишонч ва ҳурмат уйғотадиган яна кўплаб ташаббуслар билан чиқиши мақсадга мувофиқлигини айтган.
«Масалан, муддати тугаган омонатларнинг муддати узайтирилиб, бу ҳақда ОАВда эълон қилинса, карантин вақтида уйида ўтирган аҳолига қулайлик яратилади», — дейилади расмий ахборотда.
Изоҳ (0)