Мустақил дизайнер Александр Исаев Lada 4х4 автомобили келажакда қандай кўринишда бўлишини тасаввур қилиб кўрди. У 2018 йилда ишлаб чиқарилган 4х4 Vision’ни Mercedes-Benz G-Class билан «чатиштирган», деб хабар беради Motor.
Сурат муаллифининг сўзларига кўра, иккала модель ҳам ўзининг дастлабки кўринишини ва кўзга ташланадиган жиҳатларини сақлаб қолган. Дизайнер уларни бир бутун машинага айлантириб, G-Niva 2020 деб номлаган.
Виртуал йўлтанламас бир қатор дизайнерлик хусусиятларни ўзида жамлаган. Хусусан, ҳошиясиз эшик ва қисман очилувчи том қисмига эга бўлади. «Гелендваген»дан эса унга ғилдираклар базаси, массив капот ва қисқа профилли резинага эга дискалар сақланиб қолган. Шу билан бирга G-Niva 2020’да классик 4х4 жиҳатлари ҳам мавжуд — юкхона эшиги ва руль қисми.
G-Niva 2020 фақат тақдимот шаклида мавжуд, шунинг учун «АвтоВАЗ» моделлари қаторида бундай машинанинг пайдо бўлишини кутмаслик лозим.
Изоҳ (0)