Нидерландияда 1975 йилда ишлаб чиқарилган Maybach 62 интерьери элементларига эга Mercedes-Benz 600 Pullman сотувга қўйилди. Лимузинни қайта жиҳозлаш Daimler AG мутахассисларига ишониб топширилган, деб хабар беради Motor.
Такомиллаштирилган Pullman оргинал жиҳатларини сақлаб қолган ва олдингидек классик автомобиль синфига киради.
Mercedes-Benz Classic заводи мутахассислари олдига 1960 йиллар бошида лойиҳаланган лимузин салонини замонавий талабларга хос тарзда жиҳозлаш, унинг ташқи кўриниши ва техник жиҳатини сақлаб қолиш талаблари қўйилган. Mercedes-Benz 600 Pullman Maybach Restomod ташқи кўринишидан W100 кузовидаги оддий лимузинга ўхшайди: фақатгина ностандарт Perlmutt Weis ранги билан ажралиб туради.
Автомобиль салонида замонавий деталлар уйғунлиги мавжуд, масалан, электромослашувчан ўриндиқлар, oрқани кўриш камераси, ёруғликни бошқарувчи панорама томи ва ҳокоза. Шунингдек, классик панеллар қурилмаси ва руль, соатлар, 1970 йиллардаги радиоприёмник сақланиб қолган.
Лимузин 250 кучга эга 6,3 литрли V8 двигатели ёрдамида ҳаракатга келади. W100 ҳозирга қадар 1112 километр масофа босган бўлиб, етти йил давомида қайта жиҳозланган ва 3 миллион евро сарфланган.
AutoLeitner ўз турида ягона бўлган ушбу автомобилни 2 миллион 150 минг еврога сотишга тайёр.
Изоҳ (0)