Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида фоҳишахона сақлаган аёл жиноят устида қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, 4 апрель, шанба куни, Қўқон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Т.Ш. исмли аёл ўз хонадонида К.А. ва М.Д.га жинсий алоқа қилиш учун 70 000 сўм эвазига шароит яратиб берган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Қозоғистонда фоҳишалик билан шуғулланган ўзбекистонлик аёллар қўлга олингани, Тошкентда ИИБ ходимлари коронавирус тарқалишига қарши курашиш вақтида 13 нафар фоҳишани ушлагани ҳақида хабарлар берилган эди. Шунингдек, март ойида Тошкентда массажчилик ниқоби остида фоҳишалик билан шуғулланган аёллар қўлга олинган эди. Бухоро тунги клубларида 3 кун давомида ўтказилган рейдларда фоҳишалик билан шуғулланиш бўйича 5 та ҳолат аниқланган.
Изоҳ (0)