• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз» раиси ўринбосари: Ўзбекистонда бензин ва дизель нархи пасаяди

    2020 йил биринчи чорагида 80 йиллардан бери илк бора Brent маркасидаги нефть нархи 65,6 фоизга, WTI нефти эса 66,5 фоизгача пастлади. Иккинчи чоракда ҳам коронавирус пандемияси, ОПЕК+ келишувининг муддати якунлангани туфайли нефтга бўлган талаб камайиб нарх тушишда давом этди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    6 апрель ҳолатига Brent маркасидаги нефть нархи баррел учун 32,7 долларга баҳоланган. «Ўзбекистон-24» телеканалида эфирга берилган теледастурда нима сабабдан жаҳон нефть бозорида «қора олтин» нархи тушаётган бўлса ҳам Ўзбекистонда бензин нархи пасаймаётгани ҳақидаги долзарб саволга жавоб олинди.

    «Нима учун шундай? Сабаби нефть маҳсулотларини тартибга солувчи амалдаги ҳужжатлар дунё котировкаларига боғлиқ эмас. Оқибатда жаҳонда нефть нархи тушса ҳам ички бозордаги бензин қиймати ўзгаришсиз қолаверади. Бундай вазият аҳолида ҳақли норозилик уйғотади», — дейилган кўрсатувда.

    2020 йил 4 апрелда «Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори имзоланди. Ҳужжатга кўра, 2020 йил 1 майдан бошлаб Аи-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси (шу жумладан ЭКО маркали дизель ёқилғиси) чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинади ва нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан уларни сотиш фақат биржа савдолари орқали амалга оширилади.

    Май ойидан бошлаб «Ўзбекнефтгаз» ва Шўртан нефть ва газ конденсати газкимё комплекси томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг ички бозордаги нархлари ҳам жаҳон бозоридаги Brent маркаси қийматига мутаносиб тарзда сотилади.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув кенгаши раисининг ўринбосари Улуғбек Ашуровнинг айтишича, бундай тартибнинг жорий этилиши соҳада рақобат муҳитини кучайтиради, нархларнинг тушишига ва хизматлар сифатининг кўтарилишига хизмат қилади.

    «Ушбу механизмнинг жорий этилиши натижасида апрель май ойларида бензин ва дизель ёқилғиси нархлари босқичма-босқич пасаяди ҳамда жаҳон бозоридаги нархларга мутаносиб тарзда ўзгариб туради», — деган Ашуров.

    Президент қарорига кўра, нефть базаларининг бўш турган сиғим қурилмаларини ижарага бериш ва бу орқали тадбиркорларга захира билан нефть маҳсулотини импорт қилиш имконини яратиб резерв парклари ташкил қилиш белгиланган.

    Бундан ташқари 1 июнга қадар соҳага юқори малакага эга хорижий ва маҳаллий экспертларни жалб қилиш бўйича таклифни ҳукуматга киритиш вазифаси ҳам топширилган. Номзодлар учун қўйиладиган талаблар: соҳа компанияларида ишлаш тажрибаси, топ-50 рўйхатига кирувчи компанияларда 15 йиллик иш тажрибасига эга бўлиш, 5 йил топ-менежер лавозимида ишлаган бўлишлик.

    2020 йил 1 октябрга қадар нефть-газ тармоғидаги барча корхоналарда коррупцияга қарши «комплаенс-назорат» тизими жорий этилиши лозим. Тизим сотиб олиш, қурилиш, кадрларни ишга танлаш, тайёр маҳсулотни реализация қилиш ва бошқа ҳолатларнинг шаффоф бўлишини таъминлаши кўзланмоқда.

    Аввал Ўзбекистон углеводород хом ашёси қазиб чиқаришни ошириш дастури доирасида Хитойнинг Ипак йўли жамғармаси ва хорижий тижорат банкларидан 250 миллион доллар миқдорида, шунингдек, экспорт кредит агентликларидан 400 миллион доллар миқдорида қарз маблағларини жалб қилиши ҳам мазкур қарорда белгилаб қўйилгани ҳақида хабар берилганди.

    Март ойининг охирларида Ўзбекистонда Аи-80 дан бошқа барча бензин нархлари пасайиши мумкинлиги хабар қилинган, орадан бироз вақт ўтиб «Ўзбекнефтгаз» Аи-92 нархи тушганини тасдиқлаб, нефть маҳсулотлари нархи босқичма-босқич арзонлашишини маълум қилган. 1 апрелда Ўзбекистонда бензин, дизель ва газни охирги истеъмолчига сотишда акциз солиғи ставкаси йил охирига қадар ўзгармаслиги айтилди.

    07.04.2020, 06:01   Изоҳ (0)   53932
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда сув тошқини уй деворини вайрон қилди (видео)

    07.04.2020, 02:48

    ССВ: Вазир Шодмоновнинг бир бемор 52 кишига коронавирус юқтиргани ҳақидаги гапи — оғзаки англашилмовчилик

    07.04.2020, 02:33

    Видео: Ёмғирдан сўнг сув остида қолган Самарқанд

    07.04.2020, 01:54

    Кун фотоси: Самарқандда белигача сувга ботган ниқобли ходимлар бемор аёлни замбилда олиб кетяпти

    07.04.2020, 00:40

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 6 апрелда 115 кишига кўпайди. Бу — бир кунда аниқланган беморлар сони бўйича рекорд

    07.04.2020, 00:13

    Видео: Қашқадарёда карантин қоидаларини бузган фуқароларнинг велосипедлари жарима майдонига жойлаштирилмоқда

    06.04.2020, 23:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.