Қашқадарё вилоятининг Қарши ҳамда Шаҳрисабз шаҳарларида карантин қоидаларини бузган фуқароларга тегишли велосипедлар жарима майдонига жойлаштирилмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ирода Расулова маълум қилмоқда.
6 апрель, душанба куни, Қарши шаҳрида 300 дан ортиқ, Шаҳрисабз шаҳрида эса 16 та велосипед жарима майдонига жойлаштирилган.
Ирода Расулованинг маълум қилишича, жарима майдонига жойлаштирилган велосипедлар карантин даври тугагунга қадар ушлаб турилади.
Эслатиб ўтамиз, 6 апрель соат 6:00 дан эътиборан Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиш карантин даврида вақтинча чекланди.
Изоҳ (0)