Самарқанд шаҳрида 6 апрель куни кузатилган кучли ёғингарчиликдан сўнг шаҳар кўчаларида сув тошқинлари юз берди, хонадонлар сув остида қолди. Табиий офат айрим хонадонларга жиддий талофат етказган.
Жумладан, шаҳарнинг Садриддин Айний кўчасида жойлашган хонадонлардан бирининг девори ёмғирдан кейинги тошқин вақтида қулаган; бу вақтда кўча сувга тўлгани, қайиқда сузса бўладиган ҳолга келганини кўриш мумкин.
Изоҳ (0)