Шаҳарнинг «Оқсарой» маҳалласидаги бир қатор берк кўчалар, «Нурли йўл» маҳалласидаги Орзу кўчасида, «Истиқлол» маҳалласидаги Чашмаи Ҳизр кўчасида, шунингдек, Садриддин Айний кўчасида жойлашган ўнлаб хонадонлар сув остида қолган; хонадонлар эгалари ёрдам кўрсатиш илтимоси билан мутасаддиларга мурожаат қилган.
Сув шаҳарнинг Регистон ва Даҳбед кўчалари кесишмасида жойлашган дўконларнинг ярмигача кириб боргани, халқ тилида «Макаронка» номи билан танилган кўча яна сув остида қолгани маълум қилинган.
Тиббиёт ходимлари белигача сув кечиб, бемор аёлни замбилда кўтариб келаётгани ҳолати эса «Истиқлол» маҳалласининг Чашмаи Ҳизр кўчасида қайд этилган.
Қайд этиш жоиз, нафақат Самарқандда, балки Ўзбекистоннинг бошқа йирик шаҳарларида ҳам кучли ёмғирлардан сўнг тошқинлар юз бериши сўнгги йилларда одатий ҳолга айланган.
Изоҳ (0)