«Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиоланинг онаси 82 ёшида вафот этди. Бу ҳақида «шаҳарликлар»нинг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
Долорес Сала Каррио Барселонада 82 ёшида коронавирусдан вафот этган.
«Ушбу қайғули кунда Пеп Гвардиолага клубнинг барча вакиллари чуқур ҳамдардлик билдиради», — дейилади «Сити»нинг хабарида.
Аввалроқ Гвардиоланинг Каталониядаги шифохоналарга коронавирус билан кураш учун 1 миллион евро хайрия қилгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир:
- Коронавирусга чалинган «Реймс» клуби шифокори ўз жонига қасд қилди
- Дибалада яна коронавирус аниқланди
- «Барселона» вице-президентида коронавирус аниқланди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)