ПСЖ футбол клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе мавсум сўнггида парижликлар сафини тарк этмайди.
Клуб эгаси, Қатар амири Тамим бин Ҳамад ал-Тоний шу қарорга келган, дея хабар қилмоқда Get French Football News.
«Шамол бўладими, қор ёки ёмғир, бироқ Мбаппе жамоада қолади. Амирнинг хоҳиши шундай», — дейди вазиятдан хабардор манба.
Мбаппега «Реал»дан қизиқиш борлиги хабар қилинганди. Аммо ПСЖ ҳозирда мадридликлар клубининг таклифини кўриб чиқиш ҳақида ўйламаяпти.
Франциялик футболчининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган.
Аввалроқ ПСЖ Мбаппени дунёнинг энг кўп маош оладиган футболчисига айлантириш учун Неймарни «Барселона»га сотиб юборишга тайёр экани айтилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)