Франциянинг «Реймс» футбол клуби шифокори Бернар Гонсалес ўз жонига қасд қилиш натижасида вафот этди.
60 ёшли шифокорда коронавирус аниқланган ва у турмуш ўртоғи билан изоляцияга олинганди.
Бу ҳақда Реймс шаҳар мэри Арно Робине маълум қилган. Бироқ Арно Гонсалеснинг ўлимолди ёзган хатини очиқламаган.
«Гонсалес буюк ва тан олинган профессионал эди. Ҳозир менинг ҳаёлим унинг ота-онаси, аёли ва оиласида. У COVID-19 вирусининг иккиламчи қурбонига айланди, чунки унда инфекция борлиги аниқланганди. У ўз ҳаракатини шарҳлаш учун хат қолдирганини биламан. Бироқ мен уни эълон қилмайман», — дейди Арно Робине.
Le Parisien нашрининг хабарига кўра, мазкур хатда шифокор коронавирус сабаб ўзини ўлдирганини маълум қилган. Гонсалес «Реймс» клубида 20 йилдан ортиқ муддат ишлаганди.
Ҳозирга келиб Францияда коронавирус юқтириб олганлар сони 93 минг нафарга яқинлашиб қолди. 8 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)