«Галатасарой» клуби ҳужумчиси Радамель Фалькао фаолиятини Қатар чемпионатида давом эттириши мумкин.
Ajansspor нашрининг хабар қилишича, колумбиялик футболчи коронавирус сабаб юзага келган инқироз пайтида маошининг камайишига рози бўлмаган ва истанбулликлар клубини тарк этмоқчи.
Футболчи Қатарнинг «Ас-Садд» жамоаси билан келишиб қўйган. «Барселона» собиқ ярим ҳимоячиси Хави бошқараётган жамоа Фалкаога йилига 10 миллион евро маош таклиф қилган.
Шунингдек, 34 ёшли футболчига Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клубидан ҳам қизиқиш бор. Клуб вакиллари Фалкао билан учрашишга улгурган.
Жорий мавсум Фалкао Туркия чемпионатида 14 ўйин ўтказиб, 9 та гол уришга эришди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)