Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов 18 апрель куни Тони Фергюсонга қарши жанг қилиш умидида эканини маълум қилди.
«Жанг 18 апрель куни бўлиши мумкинми? Мен ҳар куни шуғулланяпман. Ҳар куни тонгда ва кечаси. Уйимда машғулот зали бор.
Ҳозирда UFC’нинг энг ёрқин юлдузларидан бириман. Мен енгилмасман, UFC’нинг мутлақ чемпиониман. Бу одатий жанг эмас. Тўқнашувгача жуда кам вақт қолди, мен эса унинг қаерда бўлишини билмайман. Бу нимаси? Бу нопрофессионаллик», — дейди Нурмагомедов.
Аввалроқ Ҳабиб Россиядаги карантин сабаб мамлакатдан чиқиб кетолмаслиги ва UFC 249 мусобақасида иштирок этолмаслигини маълум қилганди. Ундан сўнг Умар Нурмагомедов ва Ислом Махачевнинг мазкур кечадаги жанглари ҳам бекор бўлганди.
Изоҳ (0)