Ариэл Ҳелвани номи остидаги сохта журналист UFC раҳбари Дэйна Уайт ва Россия президенти Владимир Путин енгил вазн чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовни 18 апрель куни АҚШда бўлиб ўтадиган UFC 249 мусобақасига жўнатиш борасида келишувга эришганини хабар қилди.
«Сенсация: Уайт ва Путин Ҳабиб Нурмагомедовнинг АҚШга парвозини ташкил қилиш борасида келишувга эришди. У Тони Фергюсонга қарши жанг қилади.
Бу амалга ошади, йигитлар. UFC 249 мусобақаси режалаштирилгандек 18 апрель куни бўлиб ўтади», — дея ёзади журналист Twitter’да.
«Бу ёлғон! Мусобақа бўлиб ўтади, бироқ Ҳабибсиз. Мен 6 апрель куни иштирокчиларнинг тўлиқ рўйхатини эълон қиламан», — дея жавоб қилди Уайт.
Аввалроқ россиялик спортчининг мураббийи жанг ўтказилиш жойи аниқ бўлса, Нурмагомедов ва Фергюсон ўртасидаги тўқнашув содир бўлиши мумкинлигини айтганди. Шунингдек, Ҳабибнинг ўзи саноқли кунлар қолган бўлсада жангнинг қаерда ўтказилиши номаълум бўлиб қолаётганини нопрофессионаллик деб атаган.
Изоҳ (0)