• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Оксана Чусовитина Тошкентдаги жамоавий карантин ва Токио Олимпиадасининг қолдирилгани ҳақида

    Спорт гимнастикаси бўйича етти карра Олимпиада ўйинлари иштирокчиси Оксана Чусовитина Тошкентдаги карантин, Токио Олимпиадасининг қолдирилгани ва бошқа бир қатор саволларга жавоб қайтарди, деб ёзади «РИА Новости».

    Фото: МОҚ матбуот хизмати

    Фото: МОҚ матбуот хизмати

    — Ўзбекистонда карантин режими қандай?

    — Тошкентга кириш ва шаҳардан чиқиш чекланган, бизнинг федерация барчани бир жойга тўплашга қарор қилди. Омадимиз бор экан, зал ва меҳмонхона бир жойда. Барча терма жамоалар — спорт ва бадиий гимнастикачилар ҳеч қаерга чиқмаган ҳолда яшаяпти ва шуғулланмоқда. Бу ерга ҳеч ким киритилмаяпти ва ҳеч ким чиқарилмаяпти.

    — Мулоқотсиз қийин эмасми? Айниқса севимли Тошкентда?

    — Қийин, бироқ вазият шунақа. Бунга риоя қилиш керакми, демак риоя қиламиз. Биз икки ярим ҳафтадан буён шундай яшаяпмиз. Мен телефон ва Skype орқали боғланиб турибман. Онам, синглим ва турмуш ўртоғим билан кўришиб турибмиз. Фақат телефон орқали (кулади). Апрель ойи охиригача шу ерда бўлишимизни айтишди.

    — Бир тарафдан Олимпиада қолдирилгани маълум қилинди. Яна бир йил кутиш учун сизда кайфият ва сабр етарлими?

    — Мендаги сабр икки йилга ҳам етади. Агар икки йил кейинга сурилса ҳам машғулотларда давом этаман, нима қилиб бўлмасин саккизинчи Олимпиадамда қатнашаман! Келажакка назар солар экансан, икки йилдан кейин Осиё ўйинлари, яна икки йил ўтиб Париж Олимпиадаси (кулади).

    — Олимпиаданинг сурилгани сизга плюсми ёки минус?

    — Бу мен учун яхши бўлди, чунки қийин сакраш элементини тайёрлаш учун кўпроқ вақт бўлади. Ҳар доим плюс томонини ўйлайман, минусни эмас.

    — Бироқ рақибларингизда ҳам қийин элементларни тайёрлаш учун вақт бўлади шундай эмасми?

    — Билишимча, рақибларимнинг барчаси машғулот заллари ёпиқлиги сабаб бекорчи бўлиб қолган. Бизнинг федерация эса шуғулланишимиз учун шундай шароит яратиб берди (кулади).

    — Ундайлар бор, тўғриси, Симона Байлснинг уйи орқасида зал мавжуд.

    — Симона ҳақида гапирмаса ҳам бўлади! У, менимча, машғулотларсиз ҳам исталган вазифани уддалайди. Бу танаффус унга аниқ фойда келтиради. Баҳонада озгина дам олади!

    — Ростини айтганда, ҳозирда кутиш кимларга босим ўтказмоқда?

    — Демак, бундай. Масалан, Жаҳон кубоги орқали Олимпиада йўлланмаси учун курашиши керак бўлган қизларга нисбатан, менга ҳозир анча осон. Улар ҳозир саралаш баҳслари бўлиш ёки бўлмаслигини билмайди. Бу улар учун руҳан ва жисмонан жуда оғир. Кутиш жуда қийин. Олимпиада йўлланмасига эга чиққанларга анча осон. Ҳозир карантин, бироқ менга бир ярим ойлик машғулотлар етарли. Янада осон бўлгани, мен кўпкурашда иштирок этмайман ва фақат битта йўналишда тайёргарлик кўряпман. Жамоавий баҳсларда иштирок этадиганларга эса жуда қийин бўлади.

    — Халқаро гимнастика федерацияси атлетлар комиссияси раҳбари сифатида юқоридагилар билан бу мавзуда суҳбатлашиб турибсизми?

    — Йўқ, биз билан ҳеч нарсани муҳокама қилишмайди. Кимлар биландир муҳокама қилиш керак бўлса, у ҳолда улар — Халқаро Олимпия қўмитаси вакиллари. Бироқ ўйлашимча, улар билан ҳам кўп ҳам маслаҳат қилинмайди. Бу глобал муаммо ва у бошқача усулда ечилади. Албатта, исталган спортчи Олимпиада ўз вақтида бўлишини истайди. Барча шунга тайёргарлик кўрганди. Бироқ вазият шундай бўлдики ва барчамиз бир хил ҳолатда қолдик. Сабр қиламиз, кутамиз. Бу бизни ўлдирмайди, кучли қилади!

    — Одатда Олимпиадага қадар бир қатор халқаро мусобақалар бўлиб ўтади ва унда амалиёт етарлича тўпланади. Бироқ шундай вазият бўлиши мумкинки, ҳеч қандай мусобақасиз Олимпиадага боришга тўғри келиши мумкин. Бу Олимпия ўйинларини янада қизиқарли қиладими?

    — Менимча, ҳа. Олимпиада олдидан ҳеч қандай мусобақа бўлмаса, ким нимага қодирлигини кўриш жуда қизиқ бўлади деб ўйлайман.

    — 1992 йилги Олимпиада олдидан сизларда кўплаб мусобақалар бўлганми?

    — Мусобақалар деярли бўлмаган. Фақат Иттифоқ чемпионати ўтказилганди.

    — Демак бу вазият сиз учун янгилик эмас, шундайми?

    — Ҳа, бунақаси бир неча бор содир бўлган. 2005 йилда тиззамдан операция бўлганимдан сўнг етти ой шуғулланмадим ва Австралиядаги Жаҳон чемпионатига йўл олдим. У ерда иккинчи ўринни олдим!

    — Сизнинг оптимистик кайфиятингиз барчага аён. Сиз билан ҳозирда карантинда бўлиб турганлар қандай аҳволда?

    — Барчамизда кайфият аъло даражада. Бу ерда караоке бор, куйлаяпмиз, кабоб тайёрлаяпмиз. Бизда ҳаммаси яхши. Меҳмонга келинглар!

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    06.04.2020, 21:24   Изоҳ (0)   42267
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хосеп Гвардиоланинг онаси коронавирусдан вафот этди. У 82 ёшда эди

    06.04.2020, 19:49

    «UFC 249 мусобақаси ўз вақтида бўлади» — UFC президенти

    06.04.2020, 18:25

    Қатар амири қарор қилди: Мбаппе ёзда ПСЖдан кетмайди

    06.04.2020, 17:26

    Коронавирусга чалинган «Реймс» клуби шифокори ўз жонига қасд қилди

    06.04.2020, 15:04

    Радамель Фалькао Хави бошқараётган клубга ўтиши мумкин. Унинг йиллик маоши 10 млн еврога тенг

    06.04.2020, 14:28

    «Машғулотларни давом эттиряпман. Аммо жанг қаерда бўлишини билмайман» — Ҳабиб Нурмагомедов

    06.04.2020, 13:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.