• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Коронавирус Италия мафиясининг қуролига айланмоқда. Пандемия давридаги Лотин Америкаси муаммолари ва Хитойнинг ишончсиз статистикаси. Жаҳон матбуоти коронавирус ҳақида

    Италия олдида короновирусдан ташқари яна қандай хавф турибди? Коронавирус пандемияси вақтидаги Лотин Америкаси қамоқхоналарида вужудга келган вазият ва Хитой ҳукуматининг коронавирус борасидаги статистик маълумотларига ишончсизлик ҳақида жаҳон матбуоти шарҳи рукнининг коронавирусга бағишланган навбатдаги сонида маълумот оласиз.

    Коронавирус ва итальян мафияси

    Итальян мафияси мамлакатдаги карантиндан фойдаланиб ўз сафига янги ишсиз, пулсиз қолган аҳоли қатламларини жалб қилишга уринмоқда, деб ёзади The Daily Beast нашри.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Италияда тўрт ҳафталик муддатга мўлжалланган карантин давом этар экан, аҳоли орасида намойишларга, ҳукумат қабул қилаётган қарорларга бўйсунмасликка чақириш авж олмоқда.

    Италиянинг Палермо шаҳри (Сицилия) кўчаларида полиция карантиндан норози бўлган аҳолини тинчлантиришга ва уйда қолишга чақирмоқда. Бу шаҳарларда бир қатор савдо дўконларининг ойналари синдирилган ва пештахтадаги маҳсулотлари ўғирлаб кетилган. Бундай ҳолат оммавий тус олмоқда. Коронавирусдан ваҳимага тушган маҳаллий аҳоли дўконлардан озиқ-овқат маҳсулотларини пул тўламасдан, баъзида таҳдид билан жазава олдида ожиз қолган дўкон эгаларидан тортиб олиб кетмоқда. Шу сабабдан дўконлар олдида полиция қўриқлов хизмати тун-у кун қўриқчилик қилмоқда.

    Ҳозирда блоклаб қўйилган Facebook’даги гуруҳларда аҳолини ҳукумат талабларига бўйсунмаслик чақириқлари янграган, натижада кўчаларда тартибсизликлар ҳам юзага келган. Италияда етакчи озиқ-овқат етказиш хизмати – Tirrenia CIN компанияси банкрот бўлганини эълон қилди.

    Ҳукумат эса мамлакатдаги тартибсизликлар ортида мафия турганини, айнан мафия мамлакат шимолида коронавирус эпидемияси билан овора бўлиб қолган вазиятдан фойдаланиб, мамлакатда қора бозорни йўлга қўйиш ва тартибсизликни келтириб чиқаришга уринаётганини айтмоқда. Мамлакатдаги энг йирик Коза Ностра мафияси итальянларни пандемия шароитида ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган.

    Шундай бир мураккаб даврда ҳукумат тўрт ҳафталик карантин муддатини Пасха байрамигача чўзганини билдирган бўлса, айрим сиёсатчилар карантин июнь ойигача ҳам давом этиши мумкин демоқда.

    Италия шимолидаги аҳоли олдидаги энг катта хавф коронавирус бўлиб турган бир вазиятда, мамлакат жанубидаги итальянларнинг муаммоси норозилик ва ғазабга айланган. Кредитлар ва ижара ҳақларини тўлаш муҳлати кечиктирилди, фабрика ва заводлар ишламаяпти, мамлакатдаги 3,7 миллион атрофидаги ноқонуний ишлайдиган аҳоли ҳукуматдан товон ололмаслиги натижасида қийинчиликларни бошидан кечирмоқда.

    Палермо шаҳри ҳокими Леолуча Орландо агарда ҳукумат тезкорлик билан бирор чорага қўл урмаса, мамлакатдаги вазият тубдан издан чиқиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Шунингдек, шаҳар ҳокими Facebook ижтимоий тармоғида тарқаган норозилик ва тартибсизлик уюштиришга чақирувлар ортида италян мафияси тургани борасида хавотир билдирди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Италиядаги ҳар бир вилоятда COVID-19 вирусига чалинганликни аниқловчи тестлар ўтказилаётган бўлса-да, айримлар бу касаллик мамлакат жанубида истиқомат қилувчилар орасида бу энг асосий таҳдид эмас деган ташвиқот юритилмоқда. Италиянинг жануби шимолга таққослаганда анча қашшоқ экани инобатга олинса, COVID-19 пандемияси жанубий вилоятларда тарқайдиган бўлса, бу янада кўпроқ қурбонлар олиб келиши мумкин. Сабаби, Италиянинг бой, саноатлашган шимолий вилоятлари ҳам коронавирусга қарши туролмаяпти.

    Мафия қурбонларига ёрдам хайрия жамғармасининг президенти Жузеппе Анточи фикрича, мафияга қарши кураш ва уларни тизгинга солиш юз йиллаб давом этган катта қон тўкилишлари асосида ҳукумат ғалабаси билан тугади, аммо вирус қўлга киритилган барча ютуқларни бой беришга сабабчи бўлиши мумкин.

    Мамлакатда кичик ва ўрта бизнес оғир вазиятни бошидан кечираётган бир вазиятда мафия яна ҳокимиятни ўз назоратига олишни мақсад қилган. Бу мақсадда мафия қийналган аҳоли қатламларига арзон-гаров қарзлар бериш орқали мурожаат қилмоқда. Агарда қарз ўз вақтида тўланмаса, қарз олганлар эвазига мафия домига тушиши мумкин.

    Италия жанубида карантин сабаб қашшоқлик ва очлик кундан кунга ўз кучини кўрсатар экан, аҳоли норози бўлиб кўчаларга чиқадиган бўлса, ҳукумат норозилик намойишини бостириш учун етарли кучга эга бўлмай қолади, деб огоҳлантиради Палермо шаҳри ҳокими Леолуча Орландо.

    Сицилия ва Италия жанубидаги вилоятларда вужудга келган вазият коронавирусдек тез ёйилиш имконига эга бўлмаса-да, вазиятни юмшатиш учун Италия бош вазири Жузеппе Конте карантин вақтида даромадларидан айрилган аҳоли қатламига 400 миллион евро миқдорида ёрдам берилиши ҳақида кўрсатма берди. Жанубий вилоятлардаги ҳокимлар назарида молиявий инқироз ёқасига келиб қолганлар учун 400 миллионлик ёрдам денгиздан бир томчидир.

    Бу эса Италия жанубидаги вазият оғирлигидан юзага келган ижтимоий-молиявий инқироз мамлакат шимолига ҳам кўчиши мумкинлигидан. Юзага келган муаммони ижобий ҳал қилиш Италия ҳукумати олиб бораётган сиёсатга боғлиқ бўлиб, коронавирус пандемияси муаммосини кам қурбонлар билан енгиши ҳам жуда муҳим.

    Коронавирус пандемияси вақтидаги Лотин Америкаси қамоқхоналаридаги вазият

    Мураккаб вазият ва  жазони ижро этиш муассасаларидаги маҳкумлар миқдорининг ўсиб бориши вазиятида қамоқхоналар вирус кенг тарқалиши учун қулай шароитни яратмоқда. Коронавирус Америка қитъасини кезиб юрар экан, Лотин Америкаси мамлакатлари миллионлаб одамларни карантинга ўтказишдек мураккаб муаммо билан тўқнашмоқда.

    Шунингдек, Лотин Америкаси мамлакатлари тиббиёт ходимларидан тортиб ҳукумат амалдорларигача ҳибсхоналардаги 1,4 миллион нафарга етиб қолган маҳкумлар соғлиғини қай тарзда ҳимоя қилиш масаласида боши қотиб қолган, деб ёзади The Bloomberg нашри.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Айрим ҳукумат мансабдорлари орасида ҳибсхоналардаги маҳкумларнинг соғлиғи муҳим муаммо эмаслиги сабаби улар аллақачон карантинда эканига урғу бериб, ҳеч ким уларни карантинга амал қилишга буюриши ёки карантинда ўтириши ҳақида огоҳлантириши шарт эмас демоқда. Боз устига, панжара ортида касаллик аломатлари аниқланган пайтда касалланганлар алоҳида камераларга ўтказилиб, бошқа маҳбуслардан ажратиб қўйиш осон бўлишини ҳам айтмоқда. Бундан ташқари, ҳибсхоналардаги маҳбусларнинг аксари 40 ёшдан кичиклиги ҳисобга олинса, бу ёш туркуми касалликка ёши катталардан кўра камроқ мойил деган тасаввур ҳам бор.

    Панжара ортидаги вазият эса айтилганидек кўнгилни тинчлантирадиган эмас. Вирус тарқалиши натижасида панжара ортида ҳам норозиликлар, ғалаёнлар бошланган. Ўтган ойда Венесуэла, Бразилия, Аргентина ва Мексика қамоқхоналарида маҳбусларнинг исёнлари, қуролли тўқнашувлари ва ҳаттоки қамоқхонадан қочиб кетиш каби ҳолатлар бўлди. Колумбиядаги Модело қамоқхонасидаги исён натижасида 23 маҳбус ҳалок бўлди ва кўплаб маҳбуслар ва полиция ходимлари яраланди.

    Перу қамоқхоналарида маҳбуслар COVID-19 ни аниқлаш учун тестлар олинишини талаб қилмоқда. Аргентинада коронавирус пандемияси аниқланган ҳолатлар бир нечтага етганда жазони ижро этиш муассасаларидаги маҳбуслар ғалаён кўтарди. Ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар бўлди. Ҳуқуқ фаоллари эса ҳибсхоналардаги ёши каттароқ маҳбуслар ва ижтимоий хавфи камроқ бўлган маҳбусларни уй қамоғига ўтказиш орқали карантинни жорий қилиш оқилона сиёсат бўлиши ҳақида ҳукуматга тавсия бермоқда.

    Игарапа институтининг хавфсизлик масалалари бўйича тадқиқотчиси Роберт Мугганинг фикрича, «минтақа жазони ижро этиш муассасалари пандемия тарқалиши учун қулай экани жамиятнинг бошқа аъзолари соғлиғини ҳам хавф остида қолдиради».

    Лотин Амрикасидаги қамоқхоналар аллақачон зарарли масканга айланди. Лотин Америкасидаги ҳар юз фуқаронинг ўн учтаси қамоқхонада муддат ўтаб келади. Битта камерага уч ёки ундан кўп маҳбус жойлаштирилади. Қотиллар ва майда ўғрилик билан қўлга тушганлар битта камерада жазо ўтайди.

    Охирги ўн йил мобайнида Лотин Америкаси қамоққхоналаридаги маҳбуслар сони уч маротабага кўпайди. Қамоқхонадан оммавий қочишлар, тез-тез содир бўлиб турадиган исёнлар ахлоқ тузатувчи муассаса эмас, аксинча, вирус тарқаладиган бўлса, касалликни назорат қилиш ва олдини олиш қийин кечадиган маскан бўлиб қолди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Лотин Америкаси шифохоналарида койкалар, тиббий ускуналар ва сунъий ҳаво олдиргичлар етишмаслиги кузатилаётган бир пайтда, қамоқхоналарда бу каби тиббий воситалар деярли йўқ. Мисол учун, Венесуэладаги 6 500 та жазони ижро этиш муассасаларидаги 19 минг маҳбус сурункали касалликлардан азият чекади ёки мураккаб соғлиқ билан боғлиқ ҳолат учун ўз жонига қасд қилиш қарорига келади.

    Бразилия эса ҳибсхонада сақланаётган маҳбусларнинг миқдори бўйича дунёнинг учинчи маҳбуслар кўп мамлакати. Бразилияда 813 мингдан кўпроқ маҳбус мавжуд. Маҳбусларнинг аксарида ОИТС, сил касалликлари даражаси ўта юқори. Шундай аянчли вазиятда коронавирус пандемиясининг тарқалиши минтақада қурбонлар ва касалликдан азият чекадиганлар миқдори кам бўлмайди.

    Сан-Паулу қамоқхонасида (Бразилия) 235 минг маҳбус сақланади ва бу рақам Италия ва Франциядаги маҳбусларнинг умумий сонидан ҳам анча кўп. Сан-Паулу қамоқхонасида касалликнинг олдини олиш учун кекса ёшли маҳбуслар ва кекса ёшли қамоқхона назоратчилари изоляцийга олинмоқда, янги келган маҳбуслар эса касалликни аниқловчи тестлардан ўтказиляпти. Маҳбусларга ниқоб тарқатилди ва штат вирус аниқланган маҳбуслар учун янги касалликка қарши курашиладиган саккиз дона махсус жой барпо қилди.

    Амалга оширлиши керак бўлган ишлар эса ҳали кўп. Улардан бири маҳбусларнинг барчасидан коронавирусга тест олиш, ижтимоий хавфи кам бўлган қонунбузарларни уй карантинига олиш. Хавфсизлик хизматининг собиқ бош котиби Хосе Висенте да Сильванинг маълумотларига кўра, Бразилия жазони ижро этиш муассасаларидаги маҳбусларнинг 36 фоизи содир этган жинояти учун суд ҳукмини кутиб эҳтимолий жазо муддатини маълум қисмини ўтаб бўлган.

    Бразилия судлари жиноятчиликка мойил бўлганларни уй карантинига қўйиб юбориш масаласини кўриб чиқаётган бир пайтда, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бундай қарор Бразилия кўчаларида жиноятчилик янада авж олиб кетишидан огоҳлантирмоқда.

    Муаммо оқилона ҳал этилмаса, пандемия давридаги муаммолар Лотин Америкасидаги ижтимоий муаммоларни ҳозиргиданда чуқурлаштириб, Лотин Америкаси мамлакатлари тарихида навбатдаги қора кунлардан бирига айланиши эҳтимол.

    Хитойнинг коронавирус борасидаги маълумотларига ишонса бўладими?

    Ғарб ҳукуматлари Хитой ҳукуматининг ялпи ички маҳсулотдан тортиб коронавирус борасидаги статистик маълумотларигача ишончсизлик кўзи билан қараб келади. Бунда асосий эътиборга олинадиган жиҳат Хитой Халқ Республикасининг маъмурий буйруқбозлик тизимига асосланган бошқарув тизимидир. Бундай тизим Хитой халқига ўтмишда қандай офатларни келтиргани тарихдан кўпчиликка маълум, деб ёзади The Diplomat нашри.

    Фото: AP

    Фото: AP

    Бутун дунёда коронавирус билан касалланганлар сони миллиондан ошар экан, Хитой ташқи ишлар вазирлиги мамлакатда коронавирус билан боғлиқ назорат остида камайиб бораётгани, касалланганларга шифохоналардан уйларига кетишга рухсат берилаётгани борасида хабар тарқатмоқда.

    Ғарб матбуотида Хитойда коронавирус билан боғлиқ иккинчи тўлқин пайдо бўлиши мумкинлиги ҳақида кўплаб тахминлар ва ташвишлар билдирилаётган бир вазиятда Хитойнинг бош эпидемиологи Чжонг Наншань тилга олинган иккинчи тўлқин борасида ташқаридан келадиган вирус билан боғлиқ ҳолатлар борасида муваффақиятли тадбир амалга оширилганини таъкидлади ва мамлакат вирусга қарши курашда «тўрт Э» дастурига эътибор берганини айтди: касалликнинг олдини олиш учун эрта чора , касалликни муолажа қилиш учун эрта аниқлаб , эрта ташхис ва эрта карантин.

    Хитой ҳукумати 6 март санасига вирус билан зарарланганликнинг янги ҳолати 100 тадан ошмаганини ва асосий янги вирус аниқланган ҳолатларда хориждан келган хитойликларда экани ҳақида хабар берди. Шунингдек, коммунистик мафкурага асосланган Хитой ҳукумати мулозимлари 17 февралдан 22 мартгача бўлган даврда пандемия билан боғлиқ вазият 91 фоизга камайгани ҳақида маълумот тарқатди. Бундай маълумотлар сўз эркинлиги борасида чекловлар бўлган мамлакатдан келаётгани қанчалик ишонарли асосга эга, деб шубҳа остига қўяди The Diplomat нашри.

    Хитой ҳукуматининг ялпи ички маҳсулот борасидаги статистик маълумотлари ошириб кўрсатилгани назарга олинса, COVID-19 борасидаги Хитой берган маълумотларга ҳам ишонмаслик керак, дейилади мақолада. Гонконг ва Чикаго университети иқтисодчи олимлари берган маълумотларга кўра, Хитой берган иқтисодий маълумотларда айрим статистик услубларга амал қилинмагани, фактлар бузиб кўрсатилгани ва рақамлардаги номутаносибликлар юзага келгани аниқланди. Бу эса авторитар режимлар томонидан очиқланаётган рақамлар ишончсиз ва мантиқий асосга эга эмаслигидан далолат. Хитой ҳам бундан мустасно эмас.

    Хитой ҳукуматининг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш ташкилоти COVID-19 дан аввалроқ тарқалган Осиё гриппи – 1957–1958 йиллардаги эпидемия, 1996 йилдаги H5N1, 2002 йилдаги SARS, 2009 йилдаги H1N1 ва 2012 йилдаги H7N9 вируслари тарқалган вазиятда ҳам ёлғон маълумотлар тарқатгани вирусга қарши курашда муваффақиятсизликка учраганини билдиради.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Нега бир йил аввал Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш қўмитасининг раҳбари Гао Фу Хитой тиббиёти SARS каби вирусларнинг бошқа қайтарилмаслиги борасида жуда ишонч билан ваъда берган ва бунинг исботи сифатида мамлакатдаги ривожланган тиббиётни мисол қилиб кўрсатган эди. Аммо COVID-19 пандемияси «ривожланган Хитой тиббиёти»ни ҳам анча зир титрагани ва касаллик кўлами кенг тус олгани вазият анча мураккаблигини кўрсатиб қўйди.

    Хитой ҳукумати декабрь ойининг ўзидаёқ Ухань ва Хубэй вилоятларида аниқланган COVID-19 билан боғлиқ вазият илк давридаёқ назоратга олиниб, тезкор тадбирлар амалга оширилгани ҳаиқда иддао қилмоқда. Бу эса Хитой ҳукумати вирус билан боғлиқ ҳолатни юзага келган давридан бери кузатгани ва вирус ҳақида илк марта маълумот берган Чжан Цзисянь давлат мукофотига сазовор бўлгани ва унинг маълумотлари асосида барча вирус билан боғлиқ тафсилотлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига хабар қилинганини айтмоқда.

    Бошқа тарафдан, COVID-19 эпидемияси борасида ваҳима уйғотишга эришган Ли Венлианг тақдири масаласи. Ли ҳукумат томонидан вирус борасида муолажа ишларидан тийилиш ҳақида қўл қўйдириб олингач, COVID-19 натижасида вафот этиши ҳам шубҳа уйгўтишга асос. Хитойда яна қанча тиббиёт ходими янги коронавирус ваҳимаси атрофидаги айбловлар билан ишдан четлаштирилгани ёки вафот этгани борасида маълумот сир. Янги COVID-19 вируси билан юзага келган муаммолар натижасида Ухандаги амалдорлар қонуний чора ҳам олди. Аммо вазиятга баҳо бериш биргина бу билан тугамайди.

    Хитой ҳукуматининг вирус тарқалган илк кунлардаги тадбири ташвишланишга, хавотирланишга асос, чунки бугунда Хитойнинг вирусни мағлуб қилдик деб тарқатаётган хабарлари Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг сиёсий ҳокимиятини янада мустаҳкамлаш учун қилинаётган татбиқ ҳам бўлиши мумкин. Нима бўлганда ҳам COVID-19 билан боғлиқ айбловлар халқаро жамиятда Хитой ҳукуматининг коронавирус билан боғлиқ статистик маълумотларига танқидий кўз билан қараш кераклигини уқтирмоқда.

    Эҳтимол, COVID-19 атрофидаги ҳақиқий манзарани яшириш Хитой раҳбарияти учун ўз сиёсий ҳокимиятини мустаҳкамроқ ушлашга, курсида қолишга ёрдам берадиган нажот сифатида кўринган бўлиши ҳам мумкин. Халқ касаллик билан курашаётган бир вазиятда ҳукуматнинг ожизлгини тасаввур қилиб бўлмайди.

    Коронавирус билан боғлиқ вазиятда расмий эълон қилинган хабарлардаги касалланган ва вафот этганлар сони аслида эълон қилинган, интернетга чиқиб кетган расмлар, видеолар, асл вазият ҳақида тасаввур ҳосил қилишга ёрдам беради. Эълон қилинган маълумотларда Хитойда мобил телефонлардан фойдаланиш кескин қисқариши ҳам асл вазиятни яширишга бўлган уриниш.

    Хитой ҳукумати вирусга қарши салмоқли ютуқларни қўлга киритган бўлса-да, аммо COVID-19 билан боғлиқ вазиятда рақамларни «тўғрилагани» аён бўлиб қолади. Шунинг учун ҳам дунё ҳамжамияти Хитой статистик маълумотларига танқидий назар билан қараши муҳим. Шунингдек, пандемияга қарши курашда янги жиҳатларни диққат билан кузатиш, таҳлил қилиш ва энг асосийси, мамлакатдаги аҳоли саломатлиги борасида қайғуриш муҳим.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    04.04.2020, 20:38   Изоҳ (0)   190224
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Халқаро валюта фонди коронавирус туфайли тарихда биринчи марта жаҳон иқтисодиёти тўхтаганини қайд этди

    04.04.2020, 19:37

    Россия АҚШга санкцияга учраган корхонанинг тиббиёт техникасини сотди

    04.04.2020, 19:05

    Россия Алоқа вазирлиги онлайн-сервислардан видео сифатини чеклаб қўйишни сўради

    04.04.2020, 18:36

    Давлат раҳбарлари коронавирусдан қандай ҳимояланмоқда? (фото)

    04.04.2020, 16:37

    ЖССТ коронавируснинг ҳаво орқали юқиш имкониятига баҳо берди

    04.04.2020, 15:46

    Дунё коронавирус туфайли яна бир муаммога дуч келди

    04.04.2020, 14:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.