Россия коммуникациялар ва алоқа вазири Мақсут Шадаев интернет-компанияларга тармоқдаги контентни оптимизация қилиш юзасидан мурожаат қилди. Вазир сайтлар ва иловаларда автоматик равишда видеони фаоллаштиришни ҳамда видеоконтентнинг сифати даражасини туширишни сўрамоқда. Бу ҳақда «РБК» хабар қилган.
Мобил иловаларда видео сифатини 720p га, браузерлар орқали томоша қилганда эса 1080p (Full HD)гача тушириш илтимос қилинмоқда. Вазирлик интернет-компанияларга шу мазмунда хат чиқарган. Rambler Group, «МегаФон» ва «Мамба» танишувлар сайти вакиллари ушбу маълумотни тасдиқлаган.
Вазир томонидан имзоланган хатда ушбу чораларни қўллаш карантин даврида абонентларга кўрсатилаётган хизматлар сифатининг кескин тушиб кетишига йўл қўймайди. Унинг қайд этишича, уйида карантинда ўтирган одамлар сонининг кўпайиши интернет-трафикнинг ортишига сабаб бўлган.
«Тармоқда абонентларнинг масофадан ишлаш ва ўқишга ўтгани сабаб ҳам юклама кескин ортган, шунингдек, стриминг сервисларини ишлатиш тенденцияси ҳам ортиб бормоқда», — дейилади хатда.
Март охирида Россияда интернет-провайдерлари томонидан халқаро тармоқдан фойдаланиш 10-30 фоизга ошгани маълум қилинганди.
«Интернет-видео» ассоциациялари раҳбари Алексей Бирдин хатни олганини тасдиқлаб, ушбу ҳолат ўз сервисларига тааллуқли эмаслиги, унинг компанияси ахборот тарқатувчи ташкилотчилар реестрига кирмаслиги, шунингдек, онлайн-кинотеатрлар ва бошқа сервислар ҳар йили янги йил таътилларида дуч келадиган оғир юкламага дош берган видеолар сервиси ҳозир ҳам яхши ҳолатда турганини билдирган.
Унинг сўзларига кўра, таклиф этилаётган чора тармоқдаги юкламани сезиларли даражада камайтиради, чунки аксарият онлайн-сервислар адаптив стриминг технологиясига ўтган, бунда алоқа узатиш канали юқори сифатга дош бера олмаса, автоматик равишда сифати пастроқ контент тақдим қилинади. Шунингдек, Бирдиннинг айтишича, ушбу чора тахминан 1 миллион уй хўжалигига таъсир қилади, сабаби Full HD форматидаги видео томоша қилишга ўрганганлар сони у қадар кўп эмас.
Март ўрталарида бир нечта йирик интернет-компаниялар видео сифатининг туширилиши ҳақида эълон қилган. Хусусан, АҚШнинг Netflix компанияси апрель ойи давомида Европа бўйлаб эфирга узатиладиган фильм ҳамда сериаллар сифати коронавирус пандемияси сабаб юзага келган юклама оқибатида пасайтирилишини билдирган.Интернет тадқиқотлари бош директори Карен Казаряннинг сўзларига кўра, Европада, жумладан, Амстердамда интернет трафик билан боғлиқ муаммолар кузатилган, шу сабабли мамлакат расмийлари Facebook ва Google каби йирик компанияларга трафикни чегаралашни таклиф қилган.
«Ҳозирча Россияда трафик билан боғлиқ муаммолар йўқ, ички тармоқлар нормал ҳолатда, видео сифатини туширишда мантиқ кўрмаяпман. Бу каби чоралар орқали Алоқа вазирлиги трафикнинг чорак қисмини қисқартириши мумкин, лекин одамлар бунда қандайдир ўзгариш сезмайди, сабаби интернет шундоқ ҳам яхши ишлаб турибди», — дейди Казарян.
Шунингдек, у асосий трафик ишлаб чиқарадиган сервис — YouTube экани ва компаниянинг вазирлик талабини бажариши даргумонлигини ҳам қайд этган.