Imperiale Joaillerie коллекцияси яна бир ўзига хос модел билан кўпайди. Тақдим қилинган соатнинг асосий хусусияти, Византиянинг бахмал устига ипак билан туширилган кашталарини эсга солувчи тилла иплар билан ишлов берилганида, деб ёзади Vogue.
Chopard бундай натижага эришиш учун 22 каратлик тилладан қилинган ингичка ипдан фойдаланган, иплар бир-бирга қўшиб ўралган.
Циферблат марказига туширилган қимматбаҳо сурат атрофига бриллиант билан думалоқ шаклда рамка қилинган. Соатнинг камар қисми аллигатор терисидан ишланган тўқ кўк чармдан иборат бўлиб, у соатнинг ҳашаматли кўринишига янада кўрк қўшади.
Изоҳ (0)