Коронавирус карантини вақтида Ирина Шейк, 3 яшар қизи Лея билан биринчилардан бўлиб ўзини-ўзи изоляция қилганди. Модель бошқа юлдузлар сингари бир маротаба ҳам изоляция қоидаларини бузмади, кўзга кўринмади. Elle’нинг ёзишича, кутилмаганда Нью-Йорк кўчаларида ниқоб таққан Ирина папарацци нишонига айланди.
34 ёшли юлдуз арт-диллер Вито Шнабел билан бирга кўчада юргани акс этган фотолар тарқади. Унда моделнинг классик кўк жинси шим, оқ текстиль жемфер ва Max Mara’дан кўк шуба кийганини кўриш мумкин. Қора шапка кийган Шейк, қора ботинка ичига шимини киргизган. ОАВ, у кийган кийим-кечаклардан ҳам кўра, кўпроқ тиббиёт ниқобига эътибор қаратди. Моделнинг образи ниқоб билан янада мукаммал бўлса бўлганки асло бузилмаган.
Изоҳ (0)