Модель Белла Ҳадид бошқа юлдузлар қатори ўзини ўзи изоляция қилганди ва мартнинг бошидан бери тартибни бузмади. Орадан 1 ой вақт ўтибгина модель кўчага чиқди, деб ёзади Elle. Таъкидланишича, унинг дўконга чиққани акс этган фото папарацци нишонига учраган.
Белла анча вақтдан бери уйдан чиқмаган ва подиумлардаги сўнгги урфдаги, ёрқин либосларни соғинган бўлса-да, кўчага қулай кийиниб чиқишни афзал билган. Модель танлови қора толстовка, оқ кенг жинси ва Dr. Martens ботинкаларида тўхтаган.
Аввалроқ, Белла ўзининг Instagram саҳифасида, коронавирус карантини вақтида одамларни худбин бўлмаслик ва дўконларда ҳожатхона қоғозларини талашмасликка чақирганди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)