Мадриднинг «Реал» клуби коронавирус туфайли юзага келган инқироз вақтида ўйинчиларининг маошини қисқартириш борасида иш олиб бормоқда.
Marca’нинг хабар қилишича, мадридликлар клуби футболчи ва баскетболчиларнинг маошини кескин қисқартирмайди. Маошлар узоғи билан 10 фоизга камайиши мумкин.
«Реал» раҳбарияти мавжуд вазиятни таҳлил қилиб чиқади ва шунга мувофиқ қарор қабул қилади.
Аввалроқ «Реал» дастлаб маошларни камайтиришни хоҳламагани бироқ, Ла Лига ва Чемпионлар Лигасининг жорий мавсуми якунланмай қолиши эҳтимоли туфайли юзага келадиган зарарни қоплаш мақсадида бу масалани муҳокама қилиши хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» бош жамоа футболчиларининг маошини 70 фоизга қисқартирди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)