«Марсель» клубининг собиқ президенти Папе Диуф коронавирус туфайли 68 ёшида вафот этди, дея хабар қилмоқда La Provence.
30 март куни Диуф оғир аҳволда Дакар (Сенегал) шифохоналарининг бирига олиб келинган, у ерда унга тиббий ёрдам кўрсатилган. Бироқ бу ёрдамлар самара бермаган ва «Марсель» собиқ раҳбари коронавирус оқибатида ўлим топган.
Сенегаллик функционер 2005—2009 йиллар мобайнида «Марсель» президенти бўлиб фаолияти юритган. Бунга қадар Папе спорт журналисти ва футбол агенти бўлиб ишлаган.
Айни дамда Сенегалда коронавирус юқтириб олганлар сони 175 нафардан ошди. Диуф эса COVID-19 вируси туфайли вафот этган мамлакатдаги илк беморга айланди.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)