Енгил вазн тоифаси вакили Дастин Порье UFC 249 кечасида Ҳабиб Нурмагомедов ўрнига Тони Фергюсон билан жанг қилишга тайёр эканини маълум қилди.
«Тайёргарлик учун ноқулай палла, бироқ энг яхшилар қаторида эканимни исботлаш учун исталган имкониятга тирмашишга тайёрман.
Тонига қарши жанг қилишга тайёр эканим борасида UFC раҳбарларини огоҳлантирдим», — дейди Порье.
Аввалроқ Ҳабиб ва Тони ўртасидаги 18 апрель кунига мўлжалланган жанг бекор қилиниши мумкинлиги хабар қилинганди. Бироқ UFC президенти Дэйна Уайт ушбу жанг ўз вақтида бўлиб ўтишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедов 2019 йилнинг сентябрь ойида Порьега қарши жанг қилган ва учинчи раундда бўғиш усулини қўллаган ҳолда ғалабага эришганди.
Изоҳ (0)