• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +19°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шахсий автомобилда ҳаракатланиш учун махсус рухсатнома беришнинг янги тартиби эълон қилинди

    Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси шахсий автомобилда ҳаракатланиш учун махсус рухсатнома беришнинг янги тартибини эълон қилди.

    Фото: Telegram/Huquqiy axborot

    Фото: Telegram/Huquqiy axborot

    Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 2020 йил 30 мартдан 20 апрелга қадар вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида автотранспорт воситалари Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланиши мумкинлиги белгиланди.

    Шунга кўра, Тошкент шаҳридаги Давлат хизматлари марказлари орқали 10 000 дан ортиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги Давлат хизматлари марказлари орқали 6 000 дан ортиқ мурожаатлар қабул қилинди.

    Ҳозирга пайтгача 1 кун ичида тезкор равишда 5500 та рухсатнома расмийлаштирилди.

    Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказидаги Давлат хизматлари марказларига кўплаб фуқаролар ташрифи кузатилди.

    Бу ҳол карантин талабларининг бузилишига, кўплаб фуқароларнинг бир вақтнинг ўзида бир жойда тўпланишига сабаб бўлди. Бундан ташқари айнан шу масалада фуқаролар томонидан кўплаб мурожаатлар бўлди.

    Шунинг учун амалдаги тартибни такомиллаштириб, республикада автотранспорт ҳаракати билан боғлиқ келиб тушган таклифларни эътиборга олиб, янги тартиб ишлаб чиқилди.

    Эндиликда автотранспорт воситаларини бошқариш учун бериладиган рухсатнома (стикер) учун аризанинг масофадан туриб, яъни онлайн тарзда топширилиши бўйича тизим жорий этилди.

    Унга кўра, махсус рухсатномани бериш бепул амалга оширилади. Бунинг учун онлайн шаклда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида сўровнома тўлдирилиши лозим.

    Тартибга кўра, қуйидаги турдаги автотранспорт воситаларига махсус рухсатнома берилади:

    • биринчидан, озиқ-овқат маҳсулотлари (жумладан, тамаки ва алкоголь) ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқарувчи ва реализация қилувчи тадбиркорлар ва у ерда ишлайдиган ходимларнинг автотранспорт воситаларига. Бунда дорихоналар учун фақат ҳар бир дорихонага бир дона автотранспортга рухсат берилади;
    • иккинчидан, умумий овқатланиш корхоналарининг етказиб бериш хизмати (курьер ва «доставка»)ни кўрсатаётган автотранспорт воситалари, шунингдек, мазкур корхоналарда доимий ишловчи ходимларнинг шахсий автотранспортига;
    • учинчидан, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Зангиота туманларида, Тошкент шаҳрининг Олмазор, Чилонзор ва Яшнобод туманларида барпо этилаётган шифохона ва хиёбонлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли М1 тоифадаги автотранспорт воситаларига.
    Шунингдек, ишлаб чиқариш ва технологик жараёни тўхтатилиши мумкин бўлмаган корхоналар, гигиеник ниқоб ишлаб чиқарувчи ташкилотлар, деҳқон бозорларининг ходимларига тегишли вазирлик ва идораларнинг Адлия вазирлигига киритадиган мурожаатига асосан алоҳида рухсатномалар расмийлаштириб берилади.

    Бундан ташқари, махсус рухсатномасиз ҳаракатланиш ҳуқуқи берилган автотранспорт воситалари рўйхати ҳам тасдиқланди.

    Масалан, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларнинг, тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат машиналари ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситаларига рухсатнома талаб этилмайди.

    Бунда мазкур ташкилотларнинг ходимлари ушбу кўрсатилган ташкилотларда фаолият юритаётганлиги тўғрисидаги меҳнат дафтарчаси нусхаси ва иш жойидан тасдиқловчи ҳужжат асосида ҳаракатланади. Ушбу ходимлар фақат иш жойига етиб бориш ва уйга келиш мақсадида ўз автотранспортидан фойдалана олади, яъни фақат хизмат юзасидан ҳаракатланишига йўл қўйилади.

    Худди шундай, мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи М1 (бир нафар йўловчи билан) тоифадаги жисмоний шахсларга тегишли шахсий автотранспорт воситаларига рухсатнома талаб этилмайди. Бундан кўзланган мақсад — бозорларга озиқ-овқат маҳсулотларининг эркин кириб келишини таъминлаш ва нархларнинг асоссиз ошиб кетишининг олдини олишдир.

    Махсус рухсатномани олиш тартиби, шунингдек, автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати ОАВ орқали эълон қилинди. Улар билан батафсил танишиб чиқишингиз, унда белгиланган чекловларга қатъий амал қилишингиз сўралади.

    Шу билан бирга бугунги кундаги ижтимоий масофалашувни сақлаш (жамоат жойларида ҳам 1,5-2 метр масофани сақлаш), кўчаларга муҳим зарурият бўлмаганда чиқмасликка чақирамиз.

    Автотранспортлар ҳаракатининг чекланиши ноқулайликлар туғдириши табиий, шу билан бирга, республикада коронавируснинг кенг тарқалиб кетишининг олдини олишда ҳозирги шароитда бу энг зарур ва мақбул йўлдир, дейилади комиссия ахборотида.

    Мавзуга доир: 

    • Наманганда карантиндан қочган 36 ёшли фуқаро жаримага тортилди
    • Сирдарёда карантин қоидаларини бузган озиқ-овқат дўкони сотувчиси жаримага тортилди
    • Тошкентда карантинга қарамай куёв-навкар ўтказган келиннинг отасига жиноий иш қўзғатилди
    Аввал Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги 1 апрелгача шахсий автомобиллардан рухсатномасиз фойдаланиш мумкинлигини рад этгани, Ички ишлар вазирлиги рухсатнома стикери бўлмаган автомашиналар ҳайдовчиларига қандай жазо қўлланишини маълум қилгани хабар қилинганди.

    31.03.2020, 01:09   Изоҳ (0)   186259
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини 10 млн сўм билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади

    31.03.2020, 00:30

    Президент Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари иш ҳақининг бир қисмини «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига ўтказди

    30.03.2020, 23:11

    Тошкент вилоятида коронавирусга қарши кураш доирасида эҳтиёжманд оилаларга ижтимоий кўмак кўрсатилди (фото)

    30.03.2020, 22:24

    Қирғизистонда коронавирусдан дастлабки уч бемор соғайди. Уларнинг бари ўзбеклар

    30.03.2020, 21:37

    Туркиядан Ўзбекистонга импорт қилинган 23 минг туп олма кўчати зарарли организм сабабли йўқ қилинди

    30.03.2020, 20:52

    «Қувасойцемент» коронавирусга қарши кураш учун 100 млн сўм хайрия қилди

    30.03.2020, 20:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.