Франциянинг L’Equipe нашри 31 март кунги муқовасини «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессига бағишлади.
Унда Месси аргентиналик социалист-инқилобчи Че Гевара образида тасвирланган. Сарлавҳага «Лионель Месси. Барселоналик Че» деб ёзилган.
Месси 30 март куни «Барселона» футболчилари коронавирус сабаб маошининг 70 фоизидан воз кечгани ҳақида маълум қилганди.
Эрнесто Че Гевара — лотинамерикалик инқилобчи, Кубада 1959 йилги инқибол етакчиси ва Куба давлат арбоби. У 1928 йил Аргентинанинг Росарио шаҳрида туғилган. Бундан ташқари Че Гевара Конго демократик Республикаси ва бошқа бир қатор мамлакатларда ҳаракат олиб борган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)