«Боруссия Д» ҳужумчиси Жейдон Санчо «Манчестер Юнайтед»га ўтишга норасмий равишда розилик берди, дея хабар қилмоқда Ирландиянинг The Independent нашри.
«Манчестер Юнайтед» Санчога 7-рақамни тақдим этишга ваъда берган ва ёш иқтидор эгаси жамоа Чемпионлар Лигаси йўлланмасига эга чиқа олмаса ҳам трансферга розилик берган.
«Манчестер Юнайтед» англиялик ҳужумчини харид қилиш учун 130 миллион евро сарфлашга тайёр.
Таъкидланишича, манкунианликлар Жейдонга шахсий шартнома борасида ҳам таклиф билан чиққан. Унга кўра, Санчо икки йил мобайнида катта ўсишга эришса, унинг маоши ҳафтасига 400 минг фунтга етади.
20 ёшли футболчига «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль»дан ҳам қизиқиш бор. Бироқ Санчо ўзининг чизиғидаги кучли рақобат сабаб мазкур икки клубга ўтиш ниятида эмас. Аввалроқ Санчо Англияга қайтиш истагида экани хабар қилинганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)