Коронавирус сабаб тўхтаб қолган Россия Премьер Лигаси мавсуми PES 2020 симуляторида давом эттирилмоқда.
«Sports.ru» ва МегаФон томонидан ташкил этилган «Энг тезкор лига»да ҳар бир клубдан биттадан вакил қатнашмоқда.
24-турда «Ростов» номидан қатнашаётган Элдор Шомуродов «Краснодар» тарбияланувчиси Александр Агеевга қарши баҳс олиб борди. Унда ўзбекистонлик футболчи 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Энг тезкор лига, 24-тур
«Ростов» (Шомуродов) — «Краснодар» (Агеев) 0:1
30 март, душанбаГол: 0:1 — 67 Ари.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)