Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 1 тага ошиб, 145 нафарни ташкил этмоқда.

«Ушбу инфекция иккинчи вафот этган марҳум билан мулоқотда бўлган жиянида аниқланди», – дейилади вазирлик хабарида.

Даволанаётган беморларнинг 20 нафарида пневмония ҳолати кузатилмоқда. Уч нафар беморнинг аҳволи оғир, икки нафарининг аҳволи нисбатан оғир.