Молия вазирлигининг алкогол ва тамаки тартибга солиш инспекцияси фуқароларнинг антисептик воситаларга бўлган талабининг ошиши ҳамда ушбу воситалар тақчиллигига йўл қўймаслик мақсадида этил спирти сотуви устидан билвосита назорат ўрнатилишини маълум қилди.
Хабарга кўра, тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқариш жараёнларидан фойдаланиш учун этил спирти харид қилишда қийинчиликлар юзага келганда Молия вазирлиги ҳузуридаги алкогол ва тамаки тартибга солиш инспекциясининг ишонч телефон рақамларига (тел: (+998 71) 244-19-95, 244-07-07) мурожаат қилиш сўралган.
Ўзбекистонда этил спирти ишлаб чиқариш ҳажмининг барқарорлиги ҳамда уларнинг нархлари давлат томонидан, шунингдек, истеъмол этил спиртини алкогол ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 июндаги 474-сонли қарори билан тартибга солинади.
Айни пайтда тўртта корхона Истеъмол ва техник этил спирти ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги бозорлардаги навбатларга муносабат билдириб, озиқ-овқат танқислиги бўлмаслигини маълум қилгани, Зафар Ҳошимов «Korzinka.uz» супермаркетларига навбат билан кирилиши, харидорлар масофа сақлаб маҳсулот олишини билдиргани, шунингдек, Давлат солиқ қўмитасининг мусодара қилинган тиббий ниқобларни Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширгани хусусида хабарлар берилган.
Изоҳ (0)