Американинг Чикаго шаҳрида 65 йил давомида бирга яшаган эр-хотин бир неча соат фарқ билан коронавирус оқибатида вафот этди. Бу ҳақда уларнинг набираси Стивен Неш Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
Нешнинг сўзларига кўра, қариялардан 6 нафар фарзанд ва 18 нафар набира қолган. АҚШ Касалликлар назорати ва профилактикаси маркази мамлакатда коронавирус оқибатида вафот этаётганларнинг 80 фоизини 65 ёшдан катталар ташкил этаётганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда коронавирус сабаб фуқароларнинг ҳаракат маршрутини уларнинг смартфонлари орқали кузатиш бошланди. Президент Дональд Трамп матбуот анжуманида коронавирус оқибатида 200 минг америкаликнинг ўлишини «яхши» сценарий деб атаган. Ўзбекистонда эса коронавирус билан касалланганлар сони 145 кишига етди.
Изоҳ (0)