АҚШ ҳукумати мамлакат аҳолисининг бир жойдан бошқа жойга кўчаётганини уларнинг смартфонлари орқали кузатмоқда. Бу коронавирус пандемиясининг тарқалиш маршрутини яхшироқ тушуниш учун амалда ошириляпти, деб ёзади The Wall Street Journal.
Маълумотларга кўра, ҳукумат америкаликларнинг жойлашган жойи ҳақидаги маълумотларни уяли алоқа операторларидан эмас, балки мобил дастурларга эълон жойлаштирадиган реклама берувчилардан олади. Ушбу маълумотлар аниқ бир шахсни кўрсатмайди — ҳукумат инсоннинг фақат ҳаракат маршрутини кўра олади, бироқ на унинг шахсини ва на телефонини кузата олади.
Таъкидланишича, инсонларнинг ҳаракат маршрути АҚШдаги 500 дан ортиқ йирик шаҳарларда кузатилади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ 26 март куни коронавирус билан касалланганлар сони бўйича Хитойдан ҳам ўтиб кетган. Ҳозирда мамлакатнинг 142 мингдан ортиқ аҳолиси вирусни юқтириб олган. COVID-19 пандемияси тарқалган Хитой ичкарисида эса коронавирус инфекциясининг тарқалиши тўхтаган.
Изоҳ (0)