Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони биттага ошиб, 60 нафарга етгани ҳақида маълум қилди.

«Ушбу инфекция Истанбулда бўлиб қайтган наманганлик фуқарода аниқланган. Айни пайтда у Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда», — дейилади вазирлик хабарида.

Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 59 нафарга етгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги даволанаётган беморлар орасида Тошкентдан ташқари Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидан бўлган фуқаролар борлиги, шунингдек, 2 нафар бемор Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилгани ҳақида маълум қилганди.