• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёда хусусий клиника фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорга босим ўтказилаётгани айтилмоқда

    Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида хусусий клиника фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорга вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ботир Жўраев томонидан босим ўтказилаётгани айтилмоқда.

    Нурали Шоимов.

    Нурали Шоимов.
    Фото: «Дарё»

    Тадбиркорнинг таъкидлашича, 2018—2023 йиллар учун тузилган ижара шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниб, фаолият юритиб турган бинодан ҳайдаб чиқарилмоқда.

    Фаолияти тўхтатилган Қорасув ҚВП биноси.

    Фаолияти тўхтатилган Қорасув ҚВП биноси.
    Фото: «Дарё»

    Мазкур воқеани ўрганган «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошевнинг ёзишича, тадбиркорга тегишли хусусий клиника Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмасига қарашли, аммо фаолияти тўхтатилган Қорасув ҚВП биносида ижарада фаолият кўрсатади. Айни кунга келиб эса туман тиббиёт бирлашмаси  мазкур бинога эҳтиёж сезиб, тадбиркорни бинодан чиқариш ҳаракатига тушган.

    Нурали Шоимов.

    Нурали Шоимов.
    Фото: «Дарё»

    «2017 йил 6 июль куни Президентимиз раҳбарлигида республика соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва нодавлат тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш вазифаларига бағишланган мажлис бўлиб ўтган. Мажлис баёнига кўра, республикада бўлгани каби туманда ҳам бўш турган 29 та ҚВПдан бири — Қорасув ҚВП биноси 10 йилдан кам бўлмаган муддатга менга берилганди. Бино берилгач, фаолиятимни шу бинода давом эттирдим. Аммо ҳар ой белгиланган тартибда ижара тўловини амалга оширдим. Ваҳоланки, Президентимиз топшириғида бўш турган ҚВПлар биноси хусусий клиникаларга бепул берилиши лозимлиги белгиланганди. Шундай бўлса-да, Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмасининг ўша пайтдаги раҳбари Ойбек Бўриев билан 2018—2023 йил учун тузилган 5 йиллик шартнома кўра, ижара пулини ҳам тўлаб келдим», — дейди «Сардор-Нур мед сервис» хусусий тиббиёт клиника раҳбари Нурали Шоимов.

    Аниқланишича, туман тиббиёт бирлашма раҳбарияти Президент раҳбарлигида бўлиб ўтган мажлисдан сўнг туманда 29 та ҚВП фаолият кўрсатмаётганини, Қорасув ва Хўжахуросон ҚВПлари тўлиқ тугатилганлигини маълум қилган. Шунга кўра, бўш турган ҚВП бинолари нодавлат тиббиёт ташкилотларига бериб юборилган.

    Фото: «Дарё»

    «Бинони қаровсиз ва кераксиз пайтда бизга беришди, эндиликда ишларимиз юришиб, бинони қайта жиҳозлаб, ўзимизга мослаштирган пайт тортиб олишмоқчи. Бўш бино керак бўлса, 3 та ҚВП биноси ҳувиллаб ётибди-ку», — дейди тадбиркор.

    Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мазкур вазиятни изоҳлар экан, Шаҳрисабз тумани таркибидан Шаҳрисабз шаҳри ажралиб чиққач, туман тиббиёт бирлашмада бўш турган биноларга эҳтиёж ортган. Шу сабабдан ҳам вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Дониёр Турсунов 2020 йил 23 январь куни соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Б.Юсупалиевга хат ёзиб, бинога эҳтиёж сезилаётганини, тадбиркор фойдаланиб келаётган бино 2020 йил 14 январдан бошлаб сил диспансерига берилиши лозимлигини сўрайди. Амалда эса 14 январда сил диспансери бинога кўчиб киришга улгурганди.

    Фото: «Дарё»

    «Мен фаолият юритаётган бинони спид марказига бериш тўғрисида қарор чиқаришди. Шундан сўнг сил диспансери масъуллари «бинога биз ўтамиз» деб, хусусий клиникамни чиқариб юбормоқчи бўлишди. Туман прокуратурасига мурожаат қилганимдан сўнг тинч қўйишди. Энди эса 2019 йил сентябрдан бошлаб яна безовта қилишмоқда. Ҳатто кириш эшикларини бузиб, хоналардаги мебелларимни ҳам олиб чиқиб ташлашди », — дейди Нурали Шоимов.

    Фото: «Дарё»

    Тадбиркор Нурали Шоимовнинг айтишича, бошқарма 2020 йил вазирликка хат берган бўлса-да, бинони тортиб олиш ҳаракати 2018 йил бошланган.

    Фото: Нурали Шоимов

    «2018—2023 йиллар учун тузилган беш йиллик шартномам бўлса-да, нархлар ошиши ҳисобга олиниб, ҳар йили ижара шартномасини янгилаб борардик. Туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти мени ушбу бинодан чиқариш ҳаракатига тушгач, прокуратурага шикоят қилдим. Шундан сўнг масъуллар, жумладан, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ботир Жўраев ҳам менга дўқ қилиб, ҳар қандай вазиятда ҚВП биносидан мажбурлаб чиқаришини айтди. Ва менга босим ўтказаётгани учун ‘олти марталаб’ жавоб беришини таъкидлади. Туман тиббиёт бирлашмаси эса 2020 йил учун шартнома тузишдан бош тортди. Шу сабабдан ҳам 2019 йил 10 декабрь куни соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилиб, хусусий клиникам тақдири сўроқ остида қолаётганини айтдим», — дейди Нурали Шоимов.

    Фото: Нурали Шоимов

    Фото: Нурали Шоимов

    Мазкур мурожаатга жавобан вазирлик ҳолатни ўрганиб, 2020 йил 14 январь куни туманда Қорасув ҚВПсидан ташқари Хўжахуросон, Оммағон, Шовкан ҚВП бинолари бўшлигини, Шаҳрисабз туман фтизиатрия диспенсери Шовкан ҚВП биносига кўчирилиб, хусусий тиббиёт ташкилоти — «Сардор-Нур мед сервис» билан шартнома тузиш тавсия этилади.

    Фото: «Дарё»

    «Вазирлик тавсия қилган жой бизга тўғри келмайди. Боиси, биз Қорасув ҚВПга келишдан олдин бу жойларда бўлганмиз. Диспансеримиз аҳоли яшаш ҳудудидан узоқ масофада жойлашган бўлиши керак. Вазирлик тавсия қилаётган ҚВП биноларида бундай имконият йўқ. Битта Қорасув ҚВПси мазкур талабга жавоб беради. Аҳоли хонадонлари ҳам узоқ масофада жойлашган», — дейди Шаҳрисабз туман фтизатрия диспансери бош врачи Лобар Эргашева.

    Лобар Эргашева.

    Лобар Эргашева.
    Фото: «Дарё»

    Ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли вакилларидан бири Зафар Даминовнинг сўзига кўра, сил диспансерининг Қорасув ҚВП биносига кўчиб келиши аҳолига маъқул эмас.

    «Номи билан сил диспансери, бу ерга келиб-кетувчи беморлар фарзандларимиз соғлиғига хавф туғдирмайди, деб ким кафолат бера олади? Аслида бу ҳудудга ҚВП керак», — дейди Зафар Даминов.

    Зафар Даминов.

    Зафар Даминов.
    Фото: «Дарё»

    Вазирлик ўрганган хулосада айтилишича, Қорасув ҚВП туман тиббиёт бирлашмасидан 8-10 км узоқликда бўлса, Хўжахуросон ва Оммоғон ҚВП 18-20 км масофада. Шовкан ҚВП эса 2 км узоқликда жойлашган.

    Аҳоли уйлари.

    Аҳоли уйлари.
    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, 2020 йил 14 январь куни Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Илҳом Шаропов Қорасув ҚВПсида фаолият юритаётган хусусий клиникани чиқариб юбориб, бинога Шаҳрисабз туман фтизатрия диспансерини киритиш ҳақида буйруқ чиқаради. Мазкур буйруқ хусусий клиника раҳбари ва диспансер ходимлари ўртасида келишмовчилик келтириб чиқаради. Вазият диспансер ходимлари ва бинодан чиқмаётган клиника раҳбарияти бир-бирини ҳақоратлашгача боради.

    Фото: «Дарё»

    «Биз қонуний буйруққа кўра бинога кўчиб келдик. Тадбиркорга буни тушунтиришга уриндик, аммо фойдаси бўлмади», — дейди Лобар Эргашева.

    Таъкидланишича, диспансерга юридик мақом берилгач ишчилар сони кўпайган. Аммо алоҳида бино берилмаган. Ўтган вақт давомида бир бинодан бошқа бинога кўчиб юрган.

    Фото: «Дарё»

    «Биз ҳам алоҳида бинода фаолият юритишга ҳақлимиз, қолаверса, бу бино туман тиббиёт бирлашмаси балансида турибди, бинони ижарага бериш ёки бермаслик раҳбарият ихтиёрида. Раҳбарият ижарага беришни истамаётган бўлса, тадбиркор бинони тарк этиши лозим-да», — дейди Лобар Эргашева.

    Фото: «Дарё»

    Нурали Шоимовнинг маълумот беришича, мазкур бинога кўчиб ўтгач, ўз маблағи ҳисобидан ичимлик суви келтирган. Хоналарни қайта жиҳозлаб, тиббиёт клиникасига мослаштирган. Аммо ижарага олувчи сифатида бу ишлардан ижара берувчини хабардор қилмаган.

    «Бино берилгач, шарт-шароит оғирлигини кўриб, қараб туролмайман-ку. Таъмирлаб, хусусий клиникамга мослаштирдим, сув келтириб, қайта жиҳозладим», — дейди Нурали Шоимов.

    25.03.2020, 21:35   Изоҳ (0)   86658
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ССВ беморлар аҳволи оғирлигини айтиб, танишларидан «рози-ризолик сўраган» тиббиёт ходими видеосига изоҳ берди

    25.03.2020, 21:26

    Марказий банк рубль ва тенгенинг қадрсизланиши сўмнинг алмашув курсига нима учун таъсир қилмаётганига изоҳ берди

    25.03.2020, 20:52

    Қашқадарёда карантин қоидаларини бузган икки чойхоначи ва бир «қочоқ» жаримага тортилди

    25.03.2020, 20:38

    Яккабоғдан мурожаат: «Бор ўтинни ёқиб бўлдик. Газ ‘заправка’га ўзимиз чиқайлик десак — карантин»

    25.03.2020, 19:47

    «Ўзгидромет» 26 март учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    25.03.2020, 19:42

    «Ўзбекнефтгаз» Аи-92 нархи арзонлашишини тасдиқлади ва нефть маҳсулотлари нархи босқичма-босқич арзонлашишини маълум қилди

    25.03.2020, 19:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.