Исландиядаги беморлардан бири янги коронавируснинг бир йўла иккита штаммини юқтириб олгани аниқланди. Бу ҳақда Reykjavík Grapevine журнали deCODE genetics биофармасевтика компанияси раҳбари Кари Стефанссонга таяниб хабар берган.
Иккинчи штамм — Ухань шаҳрида пайдо бўлган ва тарқалган коронавируснинг дастлабки версия мутацияси ҳисобланади. Мутахассиснинг фикрича, бу икки томонлама юқтириб олишнинг биринчи ҳолати бўлиши мумкин.
Тахминларга кўра, мутацияга учраган штамм анчайин тажовузкор ва касалланган бемор ўзи билан мулоқот қилган бошқа одамларга коронавирусни айнан у орқали юқтирган. Исландия ташқи халқаро маълумотлар базасига кўра, коронавирусни бу каби иккиёқлама юқтириб олиш ҳолати кузатилмаган.
Frans Press агентлиги маълумотига кўра, 24 март ҳолатида, Исландияда коронавирус юқтириб олиш бўйича 588 та ҳолат кузатилган. Маҳаллий ОАВ бир нафар кекса ёшдаги аёлнинг коронавирусдан вафот этгани ҳақида хабар берган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 коронавирусининг дунё бўйлаб тарқалиши пандемия даражасига етганини эълон қилган. ЖССТ маълумотлари бўйича 24 март ҳолатига кўра, бутун дунёда 330 минг нафардан кўпроқ одам коронавирус билан касалланган, вафот этганлар сони 14,5 мингдан кўп. Россияда COVID-19 юқтириб олганлар сони 495 нафарни ташкил этади ва улар орасида хориж давлатларининг фуқаролари ҳам борлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)