Қизғизистон ҳукумати пойтахт ва йирик шаҳарларда коммендантлик соати жорий этди, деб хабар бермоқда «РБК».
Қайд этилишича, Қирғизистон президенти Сўронбой Жээнбеков COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалгани туфайли 25 мартдан бошлаб мамлакат пойтахти Бишкек ва йирик шаҳарлар бўлмиш Ўш ва Жалолободда, шунингдек, унинг атрофидаги туманларда фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Фамонга кўра, барча шаҳарлар аҳолисига:
- соат кечки 8 дан кейин кўчага чиқиш тақиқланди;
- асосли сабабларсиз ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаш тақиқланади;
- оммавий йиғилишлар, спорт ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш, шунингдек, иш ташлашлар, митинглар, намойишлар ва пикетлар ўтказиш тақиқланди;
- «мавжуд вазиятни кескинлаштириш учун фойдаланилиши мумкин бўлган» ОАВлар устидан назорат қилинади;
- алоқадан фойдаланиш бўйича алоҳида қоидалар жорий этилади;
- транспорт ҳаракати чекланади.
24 март ҳолатига кўра, Қирғизистонда COVID-19 билан касалланишнинг 42 та ҳолати аниқланган.
Аввалроқ Қирғизистонда ун ва макаронларнинг олиб чиқиб кетилиши тақиқлангани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)