Туркманистон футбол федерацияси (ТФФ) тасарруфидаги барча мусобақалар номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида маълум қилинди.
Шу тариқа Туркманистон чемпионати, ёшлар ўртасидаги мусобақалар ва футзал бўйича Суперлига ўйинлари тўхтатилди. Туркманистон чемпионати 2020 йилги мавсумида учта тур ортда қолганди. Расмий хабарда мусобақалар қолдирилганига нима сабаб бўлгани кўрсатилмаган.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус сабаб Европада Беларусь чемпионатидан бошқа барча мусобақалар тўхтатилди. Аввалроқ Австралия чемпионати ҳам тўхтатилганди.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)