«Челси» матбуот хизмати аввалроқ коронавирусга йўлиққан ҳужумкор ярим ҳимоячи Каллум Ҳадсон-Одоининг ҳолати ҳақида маълумот берди.
«Мамнуният билан шуни маълум қиламизки, Каллум Ҳадсон-Одои ўзини яхши ҳис қилмоқда, карантиндан кейин унинг ҳолати яхши.
Қўшимчасига ёш вингер «Челси»нинг қолган футболчилари каби формани тиклаш учун уйида машғулотларга зўр берган», — дейилади клуб хабарида.
13 март куни 19 ёшли футболчи коронавирусга чалингани маълум бўлганди. Кейинчалик футболчи касалликни енгиб ўтганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)