«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг онаси Мария Долореш душ Сантуш Авейру касалхонадан чиқди, дея хабар қилмоқда Record.
Долореш 3 март куни инсултни бошдан кечирган ва Фуншалдаги касалхонага тушиб қолганди. Кейинчалик унинг ҳолати яхшиланган ва Марияни Мадейрадаги шифохонага кўчиришганди.
Айни дамда унинг соғлиғига ҳеч нарса хавф солмаяпти ва шифокорлар уйга рухсат берган.
Эслатиб ўтамиз, 2007 йилда Мария Долореш кўкрак бези саратонига йўлиққан ва уни енгиб ўтганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)